Қия ёмғир
Ёмғир кўйнинг нарги томонидан тез
эгнимни ҳўл қилмай ўтди, одатда
ҳудудин ўзаро бўлишган итлар
сайр этишар шундай ҳолатда,
Лек олис йўлдан сўнг, иссиқ ҳавода
ёрилиб кетаркан градусник ҳам,
тинмай ёғаётган ёмғир остида
туриш қувончи-да асло эмас кам.
Бўлинган ҳаракат шовқини билан
қўсқи ва михланган уй мени кутар.
Мана, ёмғир узоқ кутилган аёл
сингари бошқа бир йўлакдан ўтар.




