Дина Рубина

Рубина Дина Ильинична (1953 йилда туғ.) — носир, драматург, эссеист. «Большая книга» мукофоти совриндори (2007).
У Тошкентда, рассом ва ўқитувчи оиласида туғилган. Консерваторияни тамомлаб, Маданият институтида дарс берган, радиода ишлаган.
Рубинанинг дастлабки ҳикояси 16 ёшлигида «Юность» журналида чоп этилган. «Когда же пойдет снег?» («Қачон қор ёғади») ҳикояси унга шуҳрат олиб келди (1977). Ёш ёзувчини кенг оммага танитган бир нечта повестлари нашр этилган. У 1990— йилларда «аёлларга хос беллетристика» йўналишидан фалсафий-психологик романларга, оилавий сагалар каби йўналишларда ижод қила бошлади. «На солнечной стороне улицы», «Синдикат», «Белая голубка Кордовы», «Бабий ветер» романлари, «Наполеонов обоз» ва «Русская канарейка» цикллари Рубинани Россияда машҳур аёл ёзувчилардан бирига айлантирди.
Рубин прозаси — темпераментли, метафорага бой, сюжети ранг-баранг. Танқидчилар Рубина ижодига «жонли тасаввур», «теран тафаккур» ва «ҳаёт фалсафасини ёрқин англаш эҳтиёжи» дея баҳо берадилар (Алла Марченко).