Борис Екимов
Екимов Борис Петрович (1938 йилда туғ.) — ёзувчи ва эссенавис. Россия Федерацияси Давлат мукофоти (1997), Ясная Поляна мукофоти (2014) ва бошқа бир қатор нуфузли мукофотлар лауреати.
Красноярск ўлкасининг Игарка шаҳрида туғилган. Заводда токар, механик, уста, электромонтёр, қурувчи, қишлоқ мактабида меҳнат ўқитувчиси вазифаларида ишлаган. У 1965 йилда «Ёш гвардия» журналида дебют қилган, сўнг Aдабиёт институтининг А. М. Горький номидаги Олий адабий курсларини тамомлаган.
У 200 дан ортиқ асарлар — ҳикоя, қисса ва романлар ёзган. Одамлар бу ҳақда «халқ» ёзувчиси, халқпарвар ижодкор сифатида таърифлашади. Бунга сабаб у «Қайтиш», «Чўпон юлдузи», «Босқин», «Куннинг уйғониши» билан танилган. Мазкур ёзувчи ижодидаги асосий мавзу — виждон, меҳнат ва инсон ҳаёти асосий ўрин эгаллайди.