Мойчечак асали

Мойчечак тағин гуллади. Aммо яшил, турфа ранг гулларга бурканган ҳовлида унинг сариқ косачалари уялиб, у ёқ-бу ёққа қараб қўяди. Оқ ва бинафшаранг петунья, сариқ календула, ловия, қовоқ, нўхат орасида мойчечаклар аллақачон гуллаган эди. Ёз келди. Лекин мойчечаклар у қадар кўзга ташланмайди. Aммо ундан баҳраманд бўладиганлар гулнинг саховатли олтин саватини айланиб ўтмасдан қўймайдилар, аниқроғи, бефарқ учиб кетишмайди. Энди у ерда фақат асаларилар ва капалаклар ўралашиб юришибди. Aммо эгилиб, диққат билан қарасангиз, ҳайратдан қотиб қоласиз: косаси зарҳал гулбарглар иборат зич ўрмонга ўхшайди. Жажжи ҳашаротчалар сахий табиат неъматидан йиғиб, атрофида айланиб юришади. Ҳар бир косачада бу миттилардан қанча бор! Тўғриси, йигирматачасини санадим, лекин барибир адашиб кетдим. Момақаймоқнинг даври ўзи баҳорда, чунки бу фаслда ҳали бошқа гуллар уйқудан уйғонишга улгурмаган бўлади. Баъзан апрелда, бирор бир қуёшли кунда, одамларнинг бошпанасидан сал олисроқда момақаймоқлар даласига дуч келасиз. Олтинранг бу бетакрор мўъжиза кўзни қамаштиради, ҳатто қишлоқларда, боғларда, ялангликларда, момоқаймоқларнинг базми давом этади. Бир денгиз, узлуксиз тошқинга ўхшайди. Булутли кунларда гуллар ёпилади. Ташқари эса дарҳол зерикарли бўлиб қолади. Ҳавонинг чеҳраси очиқ кунларда эса олтин дастурхон ёзилган бўлади. Унда ҳамма нарса бор: асал, ширин руҳ, кўзлар учун ҳузур ҳозиру нозир. Унинг тепасида ғинғир-ғинғир овозлар эшитилади. Асаларилар, пашшалар ва капалакларнинг аксарияти саховатли таомлар билан зиёфат қилади. Тўғриси, бу йил момақаймоқники бўлди. Ва нафақат бизнинг жойларда. Майнинг бошларида Москвага бориб, Переделкинода яшадим. У ерда чинакамига момоқаймоқ денгизига дуч келдим. Қаерга борманг, шундай манзара кўзга таланади: Лукинода, Солнцевода. Хуллас, қаерга боқманг кўзларингиз қамашади. Гуллари йирик, оғир ва гўё олтин қуймасига ўхшайди. У ерда мойчечак асалини эсладим. Бу ҳақда фермаларимиздан биридаги кекса қозоқ аёл сўзлади. Биз чой ичдик, у стол устига бир банка олтин шаффоф ширинликни қўйди. «Май асали», деди аёл жилмайиб. Ҳудудимиздаги май асали, аслида бизнинг жойлар учун яхши ўйлаб топилган савдо бўлади. Бозорда сўраб қолишса ҳам: «Қандай асал?» «Май асли. Шифобахш», деган жавоб оласан. Гарчанд майда уни бизда биров асал тортганини билмайман. Ўтмишда май асалини бизда лўлилар сотарди. Улар ҳовлиларни айланиб юрарди: «Май асали! Май асал! Саломатлик учун фойдали!» деб дунёни бошларига кўтаришарди. Шундай қилиб, мени чой билан сийлаган кекса аёл, ёшлик чоғларида лўлилар уникида фақат бир ҳафтага қолишган ва бозордан шакар олиб келишган экан. Кейин момочечак гулларини йиғиб, қайнатишни бошлашибди. Хуллас, у қуйилганидан кейин фермер хўжаликларига «Май асали сотгани кетишибди. Кампир биринчи марта татиб кўрганда, асални ёқтириб қолган, шундан кейин ҳар баҳорда ўзи учун «момақаймоқ асали»ни тайёрларкан. Олтинранг, хушбўй мураббо ёки асалмиди, билмадим, лекин менга ёқди? Кейинги баҳорда уни ўзим учун пиширдим... Мен олтин бошларини кесиб, ювиб, қиём тайёрладим. Тўғриси, кутганимдан аъло чиқди. Ўшандан буён, ҳар йили эмас, лекин мойчечак асалини тайёрлайман. Қишда банкани очишингиз билан дарҳол апрель ҳиди келади. Кўз олдингизга дарҳол олтин майсазор келади ва илиқ ерда узала тушиб ётиб, асалариларнинг ғинғиллашига қулоқ тутиб ётасиз. Ёзнинг яна бир ажиб хотираси.