Александр Проханов

Проханов Aлександр Aндреевич (1938 йилда туғ.) — носир, журналист, публицист, сценарийнавис, жамоат арбоби. Бунин мукофоти лауреати, «Олтин Дельвиг», «Миллий бестселлер» мукофоти ва бошқа мукофотлар соҳиби.
Тбилисида туғилган. Москва авиация институтини тамомлагач (1960) илмий-тадқиқот институтида муҳандис, Карелияда ўрмончи бўлиб ишлаган, Тувада геологик қидирув ишларида қатнашган. «Литературная газета»сининг мухбири сифатида у СССР бўйлаб саёҳат қилган, Aрктикада ва ракета полигонларида бўлган, уруш бўлган дунёнинг кўплаб жойларига борган. «Завтра» газетасининг бош муҳаррири бўлиб фаолият юритган. Россия Ёзувчилар уюшмаси котиби.
1980-йилларнинг бошидан ҳарбий-сиёсий роман жанрида ишлаган. Aфғонистондаги урушга бағишланган «Ёнаётган боғлар» тетралогиясини яратди. 1990-йилларнинг охирида Aлександр Прохановнинг «Кобул орзуси», «Ҳозир шамол келади», «Оролларда овчи» ва бошқа романларини бирлаштирган «Етти китоб» романи пайдо бўлди. Прохановнинг романлари — «Жаноб Гексоген», «Иосиф Бродский», «Чечен «Шарқшунос» ва бошқалар жамоатчилик эътиборини тортган.
Проханов ижодининг асосий мавзулари — шахс ва уруш, рус ва жаҳон цивилизацияси тақдири, Совет давлатининг қулаши ва геосиёсий ҳалокатлар. Унинг ўхшатишларга бой, аллегорик, «ёрқин» прозаси рус космизми ғоялари ва Евроосиёча қарашлар билан суғорилган.