Бугун оламда
22-июнь, тартиб билан тизилиб,
немиснинг шавкатли қўшини
кўтариб этиклар тагчарми ила
ўз ҳудудларининг яхлитлигини,
кирди рус ери деб аталмиш жойга
Хоинона қарши чиқди рус қўшини
Халқаро жамият қон тўкилишин
тўхтатмоққа чорлади русни
Қўшма Штатларнинг Президенти
рус босқинчилигин қоралаб чиқди
Мустақил Сибирнинг қуролли кучин
Москвага олиб келмоқда руслар
Немислар қирғин қилинди Москва остонасида
Немислар қирғин қилинди Сталинград остонасида
Гаага трибунали Суворов ва Кутузовни талаб этмоқда
Зарғалдоқранг голланд Пётр биринчи Украинага
дўстлик таклифи-ла келган Карл XII ни таъқиб этмоқда
Гуржистон Президенти таъқиқлади сержант Кантарияга
Ғалаба байроғин тикишни Рейхстаг тепасига
Реклама:
Ғарб қадриятлари. Шарқ қандолати.
Эр-хотинлик бурчи. Инсон ҳуқуқи
Европа хавфсизлиги. Осиё гриппи.
Австралия туб халқи. Африка фили.




