Ижод
Эпос даврида
лирика яратгувчи
қасида даврида
фожиа яратгувчи
одамият даврида
одамни яратгувчи
разолат даврида
эзгуликни яратгувчи
ўзлаштириш даврида
ўзиникини яратгувчи
ҳисобот даврида
ҳисобсиз яратгувчи
яратилган даврда
яратгувчи
ижозат этилган мўъжизот ичра
яратиб қўймиш ҳамиша
таъқиқланган
мўъжизаларни





