Паҳлавонлар ва миттивойлар


Ҳар паҳлавонда ҳам миттивойларни
қўллаб туриш учун вақт ила хоҳиш
топилавермайди. Аммо миттилар
топа биладилар паҳлавонларнинг
лоақал бир қисмин қўллашга имкон:
мана, тутиб турар миттивойгина
паҳлавон жигарин — сен жигаримда
ўтирибсан — дер ва чиқариб олар
уни елкасига паҳлавон. Мана,
ўпкасини тутиб турар миттивой
паҳлавоннинг, унга нафас олишга
ва илҳомланишга ҳалал беради.
Паҳлавон тупуриб ташлар миттини
ўз елкасига. Ва мана, миттивой
атлант позасида тутиб юрагин
шипшир паҳлавонга: юракдаги энг
муҳим нарса — унинг қоринчасидир,
паҳлавон суғуриб олиб юракдан,
елкасига, нурга ўтқизар уни.
Кўзнинг соққасини тутиб миттилар,
осмонни тишлайди унда акс этган,
қулоқ супрасига кириб олар ва
томчилаб ўмарар уммон товушин,
тил тагига ташлар жасадларини,
паҳлавон нутқига аралашса бас,
тутиб туриш учун унинг миясин,
артелга бирикар ва уринарлар
тинмай, чап ила ўнг яримшарларни
уриштириш учун бири-бирига.
Паҳлавон елкаси узра тўпланиб,
шапатилаб қўяр эркалаганча,
юрак миттилари, онг миттилари,
сўз миттиларию, руҳ миттилари —
баландда, бировнинг елкаларида
сўзлашин, куйлашин, рақсга тушишин
қўриб ҳайронликдан ёқа ушлайсан
ва мана, ўзинг ҳам уларнинг шовқин
тўла тўдасида ўртага тушиб,
ноғораларига ўйнай бошлайсан.