Владимир Крупин

Крупин Владимир Николаевич (1941 йилда туғ.) — носир, публицист, ўқитувчи. Патриархал адабий мукофоти лауреати ва бошқалар.
У Кильмезь қишлоғида ўрмончи оиласида туғилган, у давр шароитларига қарамай, православларнинг анъаналарида тарбияланган. У чилангар, юк кўтарувчи бўлиб ишлаган. Москва вилоят педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган. Кўп йиллар давомида у журналистика билан шуғулланган, «Современник» нашриётида муҳаррир, «Москва» журнали ва «Благодатный огонь» диний журналининг бош муҳаррири сифатида фаолият кўрсатган. Телевидениеда ишлаган. Шунингдек, ёзувчи Москва диний академиясида дарс берган.
Қишлоқ ҳаётига хос проза намояндаларидан бири. Крупиннинг Вятка қишлоғи ҳаётига бағишланган биринчи ҳикоялар китоби «Ғалла» 1974 йил босмадан чиққан ва уни дарҳол машҳур бўлишига сабаб бўлди. «Ҳаёт суви», «Уйга йўл», «Вятканинг дафтари», «Боладай бўлайлик», «Рус авлиёлари», «Осмонда ялангоёқ» сингари қисса ва романларида у ўзини халқчил асарларни яратуишга қодир ёзувчи сифатида кўрсатди. Крупин қаҳрамонлари, аслида замондошларимиз, қишлоқ аҳолиси, Худони излаётган одамлардир.