Ғанимат дамлар

Эътиқод ҳақида ҳикоялар

Она илтижоси

«Она дуоси минг балони қайтаради» — бу мақолни ҳамма билади. Aммо бу мақол шунчаки айтилмаган, балки чин ва кўп асрлар давомида сон — саноқсиз мисоллар билан тасдиқланган, деб қанча одам ишонади?

Руҳоний Павел ота менга яқинда у билан бўлган бир воқеани айтиб берди. У буни гўёҳаммаси шундай ва юз бериши керакдек ҳикоя қилди. Бу воқеа мени ҳайратда қолдирди ва мен буни қайта айтиб беришгақарор қилдим, менимча, ҳикоя ёлғиз мени ҳайратда қолдирмайди ва бошқаларга ҳам таъсир қилади, деб ишонаман.

Кўчада бир аёл Павел отанинг олдига келиб, ўғлининг олдига боришини илтимос қилибди. У манзилни айтди.

— Aммо мен шошиб турувдим, — деди Павел ота, — ва ўша куни вақтим йўқ эди. Ҳа, тан оламанки, аксига олиб, манзилини ҳам унутибман. Ва бир кундан сўнг эрта тонгда у яна қаршимдан чиқиб қолди, аёл ғоят ҳаяжонда эди ва илтимосини қайта айтди, бу сафар оёқ тираб, ўғлини кўргани боришимни сўраб ялиниб ёлворди. Негадир ундан мен билан бирга бормаётгани билан қизиқмадим.

Мен зинадан юқорига кўтарилдим ва қўнғироқ қилдим. Бир эркак киши очди. У ўзига қарамаган, ёш, аммо кўринишидан кўп ичиши дарҳол маълум эди. У менга беписандлик билан қаради: мен руҳонийларнинг либосида эдим. Табиийки, у билан саломлашдим ва:

— Онанг менданолдингга келишимни илтимос қилиб сўради, — дедим. У ўрнидан сапчиб турди.

— Ёлғон гапирманг, онам беш йил олдин вафот этган-ку, — деди. Ва деворда унинг фотосурати бошқалар қаторида турганди.

Мен суратга ишора қилдим.

— Айнан шу аёл келишимни илтимос қилган эди, дедим.

У шундай қийинчилик билан бир ютуниб қўйди.

— Демак, сиз мени деб бошқа дунёдан келдингизми?

— Йўқ, — дедим мен, — ҳозирча фақат шу дунёдан келдим. Лекин ҳозир сенга айтганимни қилгин ва эртага эрталаб ибодатхонага кел.

— Aгар келмасам-чи?

— Келасан! Онанг сўраяпти. Ота-онанинг раъйини қайтариш гуноҳ.

Ва у келди, кейин ўз гуноҳларига иқрор бўлди. Эркак тан олишда йиғлаб ва титраб, онасини уйдан ҳайдаб юборганини тан олди. У бегоналар орасида яшаб, кўп ўтмай вафот этган. У бу ҳақда, кейинроқ билган, ва ҳатто, ҳатто нариги дунёга жўнатмаган, ўғиллик қилиб, қабрга ҳам қўймаган.

Кечқурун унинг онасига сўнгги марта дуч келдим. У жуда хурсанд эди. Бошидаги рўмоли оппоқ эди, илгари қора рўмол таққанди. Аёл миннатдор ва мамнун эди. У гуноҳи учун чин дилдан тавба қилиб, пушаймонлиги боис авф этилганини ва у билан аллақачон кўришганлигини айтди. Мен эрталабдан яна уларникига бордим. Қўшнилар эркак кеча вафот этганини ва ўликхонага олиб кетилганини айтишди.

Мана Павел отанинг ҳикояси мана шундай эди. Лекин мен, бир осий банда, бу ҳақда ўзимча мушоҳада юритаман: бу онага ўлимидан кейин нариги дунёда ўғлининг вафот этадиган вақтини билишга имкон берилган. Бу шуни англатадики, ҳатто нариги оламда ҳам аёлнинг ибодатлари шунчалик саммий бўлганидан Худо йўлида хизмат қилувчи роҳибга учраб, ўғлининг жони учун у билан учрашишни илтимос қилишга ижозат этилган. Aхир тавба қилмай оламдан ўтиб кетиш ғоят даҳшатли ҳол. Ва энг муҳими: она ўғлини жонидан ортиқ кўрган, ҳатто у пиёниста бўлса ҳам, ҳатто ўзини кўчага ҳайдаб юборганига қарамай аёл фарзанидини жонидан ортиқ яхши кўрган.

Демак, она ғазабланмаган, афсусланган ва гуноҳкорлар тақдири ҳақида ҳаммамиздан кўра яхшироқ билгани учун бу қисмат ўғлини четлаб ўтиши учун жон куйдирган. Онаизор дилбандини ҳатто жаҳаннам тубидан ҳам фақатгина меҳр-муҳаббати ва дуоси билан қутқариб қолиши мумкин.

Мени черковга киритишмади

Ҳа шундай. Менга ижозат беришмади. Ва ким? Рус аскарлари. Қачон? Ғалаба кунида.

Мен 9 май куни эрта Литургияга бормоқчи эдим. Мен ўрнимдан турдим, ювиндим, хотиним ёзган номани олдим. У соғлиқ ва хотиржамлик тилаган, шунингдек: «Ватан учун қурбон бўлганларнинг ҳаммаси учун», деб қўшиб ёзиб қўйдим-у кетдим.

Биз Тверскаянинг этагида яшаймиз, Марказий Телеграф қаршисида. Ва кўчани кесиб ўтишга тўғри келади. Соат етти ярим эди.

Бутун кўча тўсиқлар билан ўралганди. Панжара ортидаҳарбий техникалар турарди: замонавий танклар, шунингдек, уруш даврларидаги танклар ҳам. Биз сўнгги ҳафталарда парад машғулотларида уларнинг двигателларининг шовқинини эшитдик. Мен панжара ёнига яқинлашдим. Лекин мени ер ости йўлагига қўйишмади.

— Мен черковга боряпман.

— Мумкин эмас!

— Aммо мен черковга кетяпман, мен шу ерда яшайман, мана менинг паспортим.

— Параддан кейин очишади.

— Aзизлар, ахир парадга деярли тўрт соат бор.

— Боринг, айтганни қилинг!

Мана шундай. Мен бошимни Москва шаҳар кенгашидаги ўтиш жойига қўйдим. у ёпиқ эди. Пушкинскаяга ҳам ўтишнинг иложи йўқ. Мана шунақа гаплар. Мен уларга ва ҳарбий қудратига эътиборқилишни хоҳламадим. Мени ибодат қилгани боришга қўйишмади, боз устига, бугунги аскарлар йўлимни тўсиб ўтирибди.

— Сиз православ эмасмисиз?

— Биздаҳеч кимни ҳеч ерга ўтказмаслик тўғрисида буйруқ бор!

Мана шунақа гаплар! Aлбатта, камина қайтишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, бу ачинарли эди. Aлбатта, мен беқусур тақводор одам эмас, осий бандаман. Aммо бизнинг улуғвор Рус армиямизга менинг ибодатимга тўсатдан нега қизиқиб қолди?

Мана шундай бўлди. Ва парадни телевизорда томоша қилдим. Мудофаа вазири деб ном олган фуқаро кийимидаги, бош кийимсиз бир киши, саф тортган қўшин олдидан ўтди, улар бир марта ҳам саломлашмай, «Ура» деган ҳайқириқларнигина тинглаб, минбарга чиқди ва парадга тайёрлик ҳақида бош қўмонга ҳисобот берарди. Бош қўмондон ҳам сўрашмай уни тингларди, чунки бизнинг армиямизга шунга ўргатилади. Ҳарбийлар бир қўлини бошига қўйиб ҳисобот беради.

Парад бошланди. Дикторлар, айниқса, маршга чиққан чет элликлар ҳақида оғизларидан бол томиб мақтанишди. Кейин технология оламни бошига кўтарди. Ва кейин томлар устидан самолётлар учиб ўтди. Баъзиларининг катталиги ақл боварқилмас даражада эди. Дикторнинг айтишича, агар улар яна ўн метр пастга тушса, дераза ва дўконларнинг шишалар синиб, ташқарига учиб кетаркан.

Кейин мендаги алам ўтиб кетди.

Гуллар, орденлар, болалар, мусиқа. Нимаҳам дердим, камина меҳроб олдида тириклару ҳалок бўлганлар учун ибодат қилишдек катта шарафга лойиқ топилмаган эдим. Хотиним иккимиз уйдаги иконалар ёнида, ёзган номаларимизни ўқидик. Ва биз кўчага чиқдик ва 45 йилда эришилган Ғалаба туйғуси бизгача етиб келганини ҳисқилдик.

Унутилиш

Ҳамма нарса мужассам эди, ҳатто Осиёга хос нигоҳлар ҳам, кутилмаганда у қушдай енгил учиб юрган шарпани кўрди... Ҳаммаси ёзилган ва қайта ёзилган.

У эскалатор зинасидан қадам ташлардим ва шу билан юқорига кўтарилиш тезлигини оширдим. Ва мен тўхтадим, лекин куч сарфламай кўтарилишда давом этдим.

Мен юқорида ва ўнгда турган эскалатордаги ҳамроҳларимга нигоҳ ташладим, улар орасида бир аёлни кўриб қолдим. Бир текис тушиб турган нур унинг юзини ёритиб турарди, европаликларга хос бўлмаган писка кўзлар каминани уни япон гравюраси билан солиштиришга сабаб бўлди.

Шу тобда аламли бир фикр пайдо бўлди: буни қандай тасвирлаш мумкин? Расм билан солиштириш — нисбатан осонроқ йўлдир. Гарчи бундай таққослаш учун сиз нима билан солиштираётганингизни билишингиз керак, лекин бу менга бегона эди. Аммо Буниннинг «Душанба» ҳикоясидаги сочларини тараб юрадиган аёл машҳур шарқона гўзаллик ҳиссини уйғонади. Бироқ, бу нима қилганда ҳам Бунин.

Ҳаммасини бирин-кетин синаб кўрсам ўламан.

Демак, ҳаммаси бормиди? Лекин мен йўқ эдим. Хўш, ўзимманми ёки аввалгисининг тўлиқ аксиманми?

Раббим, барига сенинг ироданг! Пушкин насрини ўқийдиган юртда ёзиш керакми? Aммо ёзганим ўқувчининг нигоҳини сатрларимдан қайтарса, майли улар Пушкинга қарашсин. Ва камина олижаноблик билан буни унутаман. Ва унутилиб кетиш учун хафа бўлмаслик керак.

Эскалатор мени керакли жойга қадар олиб келди. Бу ёғига энди ўзим кетишим керак эди.

Тумор

...биз билан, мен ҳали мактабга бормаган пайтларда, биз билан бир қиз, соқов удмурт яшар эди. У бир ёки икки қиш яшади. Лекин қиз ўқирди. Ўша пайтда қишлоқларда мактаблар кам эди.

У ўта ночор овқатланарди, деярли фақат картошка ерди. Иккита ёки учта картошкани ювиб, уларни қиздирилган печка устида айлантирарди. Картошка тез орада пишарди, лекин ўчоқдагига ўхшамасди, улар ёниб кетмасди, лекин пушти рангга айланарди.

Мен унга бир марта бир бўлак нон бердим. У қўрқиб кетди ва нонни емай, тиланчига берди. Онам удмурт қизига ачинди: «Шўрликлар қанчалик ночор яшашашади-я», деди.

— Aммо нонни олмади, — дедим мен.

— У қабул қилмайди, албатта, чунки эътиқоди бошқа.

— Қанақа эътиқоди бор?

— Тўғриси билмайман. Биз иконага қараб чўқинамиз, улар эса ибодат қилгани табиат қўйнига борадилар.

— Менинг эътиқодим нима?

— Сен православсан, бу дунёвий дин.

...эсимда, удмурт қизнинг онаси совуқдан музлаб кириб келарди; у пойабзалининг овози учун қандай кечирим сўраганларини ҳам унутолмайман, улар қоронғида, печка олдида ўтиришарди. Мен уларнинг тилини билмасдим, аммо қизи мен ҳақимда гапираётганини тушунардим.

Эрталаб у менга яширинча ўз динининг ёғоч туморини берди. Бу дин мен учун тушунарсиз, лекин у оч қиз учун бир бўлак нон тутганим учун мени ўз кўз остига олиб қўйганди.

...пешиндан кейин, мен аёзда югуриб, полга чўзилиб исинганимда, удмурт қизи столда ёнида ўтириб, «Денгиз қирғоғида яшил эман бор»ни ўқирди. Мен шеърни ундан тезроқ ўрганаман ва уни тузатаман, қиз кулиб менга катта иссиқ картошка беради.

Оқ билан олтин

Мана, ҳаётимдаги энг яхши хотиралардан бири: мен арчанинг ҳўл шохлари остидан қочиб, юк машинасининг ортида турибман. Машина қичқиради, эскирган шиналар, худди яланг оёқларга ўхшайди ва улар лойда сирғалиб кетади.

Ва бирдан машина улкан, олтин ва оқ гречка экилган далага кириб кетди. Бу ифор ҳеч қачон хотирада жозибали туйғуларни уйғотмайди, асалнинг иссиқ ҳиди, ҳатто юзга урилган шиддатдан каминани қамраб олди.

Оппоқ далада жигарранг иплар чўзилиб ётгандай туюлади ва қоронғи ўрмон ичра ғойиб бўлади.

Нилуфаргул барги

Мен мутлақо инжиқ одам эмасман, турли хил хитой, грузин, япон, араб ёки тўйимли рус таомларини ейишим мумкин ёки умуман битта картошкага ҳам қаноат қиламан, лекин йиллар ўтиб, мен бирданига англай бошладимки, каминага қайси стакандан ичяпман, қандай санчқи билан овқат еяпман, тамоман ҳеч қандай аҳамият касб этмас экан.

Менга рейсларда тарқатиладиган пластик идишлар ёқмайди, лекин бу ҳеч бўлмаганда гигиена талабларига мос келади, деб ўзимни тинчлантираман.

Бу ёш, менимча, ёки интеллектуал жиҳатдан комилликка қараб бориш билан боғлиқмикан? Ейиш учун яшамайсан, балки яшаш учун ейсан. Ҳақиқатан ҳам очлик жон-жонингдан ўтиб кетганидан кейин шаклидан қай бири ичимлик ёки овқат, деб ўйлаб ўтирасизми?

Билмайман, нега мен бирдан идиш-товоққа бунча ёпишиб олдим, Чиройли чинни, гўзал биллур, ажойиб кумуш, қимматбаҳо олтин, лекин бошимни буларнинг бари билан тўлдириш, барибир, ўша ёз мен кутубхоначи Валяни севиб қолганимда, болалар уйида тарбияланган ақлли қиз, ўша куни биз юқорига чиқдик, дарё бўйидан сув ичмоқчи бўлдик ва оёқларингиз остида булоқлар бор эди. Мен муздек сувдан кафтимга олиб, севганимга таклиф қилдим.

— Йўқ, — деди Валя, — мен буни қилолмайман. Менга ичиш учун нимадир керак.

Ва ўша нимадандир пайдо бўлди. Ортимга қарадим — сув юзида нилуфарлар гуллаган сой биздан пастда эди. У қоя остига сакраб тушдим, этигим ва шимимнинг пасти сувга ботди, сувдаги нилуфарнинг катта барглисини узиб олдим, сўнг қирғоққа чиқдим, баргни булоқ сувида ювдим, уни ўраб олдим, кейин сув билан тўлдириб, севгилимга совға қилди.

У сувдан қониб ичди. Ва биз ўпишдик.

Хўш, овқатланиш ва ичимлик ичиш учун идишни ўйлаш нима деган гап? Оҳ билмайман. Мени қийнаманг. Умрим ўтди, лекин у кун хотирамдан кўтарилган эмас. Булоқ суви, кўза нилуфар барги. Биз эса осмон остида эдик.

Телетомошабин қиз

Ўша кунларда рус адибларини телевидениега таклиф қилишса, менга ҳам қўнғироқ қилишарди. Мен келдим, ўн дақиқалик лекциямни ёзиб олишди. Қачон эфирга чиқишини айтишди.

Аммо эфирга узатилган куни қишлоқда эдим. Телевизорим йўқ эди, шунинг учун қўшним Настя холаникига эфирни кўргани бордим. Биз экран олдига ўтирдик.

— Хўш, Aнастасия Димитриевна, — сўрадим ўн дақиқадан сўнг, — фақат иш ҳақида гапирибманми?

— Иш ҳақида. Лекин у асосий нарсани айтмадинг.

— Нимани?

— Бизнинг сотувчиларимизга тўхталмабсан. Улар ўғирлик қилади. У ерга пишириқ сотиб олиш учун бордим. Тарозидан уриб қолибди. Уларни ўз ўрнига ўтқазиб қўйиш керак.

Ҳа, бу масала, чинданам жиддий, менимча, Настя хола ҳақ эди. Биз одоб-ахлоқ ҳақида гапираётганимизда, эпчил одамлар ўғирлик қилади. Кейин улар бизни тинглашади, кейин бир тўхтамга келишади, ахир телевизорда кимдир ўғирлик қилиш яхши эмас, деб оғиз чарчатяпти.

Уларни экрандан туриб танобини тортиш керак. Аммо бу фойда берармикан. Ҳозир Остап Бендер каби фирибгарларни ва муттаҳамларни оғиздан бол томиб мақтайдиган замон бўлса.

Яқинда мен Настя холанинг олдига бордим, ширинликлар олиб бордим. У уятсизлигу ахлоқсизлик ҳақидаги дастурларни томоша қилиб ўтирарди. Тупурарди, лекин кўз узмай ўтирарди. Кўришга арзигулик бошқа нарсалар йўқ-ку! Ахир янгиликларни томоша қилиш учун ҳам асаблар керак: атайлаб улар узлуксиз равишда бахтсиз ҳодисалар, жасадлар, қонни кўрсатишади ва фақат пул ҳақида гапиришади. Ёки узоқ вақтдан бери ақлдан озган Aмерикани кўрсатишади.

— Сенинг нутқингни қайта эфирга узатишадими? — деб сўради Настя хола.

— Йўқ, қилишмайди.

— Нега?

— Эсингиздами, гапирганимда, сотувчилар ҳақида оғиз очмагандим? Бу ҳуқуқдан маҳрумман. Тўғрироғи, ҳуқуқ бор, лекин овоз йўқ. Мен сизнинг олдингизда чиқиш қиламан. Чой пайтида. Кўряпсизми, мана ширинликлар ва уларнинг бари бутун.

— Кутиб тур, мен ҳозир телевизорни розеткадан тортиб қўяман.

Ҳеч қаерга шошилмай, қишлоқда чой ичиш қандай яхши. Уйда тинчлик ҳукм суриб турган маҳал. Фақат чумчуқлар деразага сакраб, деразага тумшуғини уради. Уларга ҳам нон ушоғини ташлашлари керак. Мана ҳаммаси жойида ва яхши.