Владимир Личутин
Личутин Владимир Владимирович (1940 йилда туғ.) — ёзувчи, публицист. Россия Катта Адабий мукофоти (2006 йил) лауреати, Россия Федерацияси ҳукумат мукофоти (2011) ва бошқа мукофотлари ғолиби.
Ёзувчи Архангелск вилояти, Мезен шаҳри(Арктика харитасида Личутина ороли мавжуд, ёзувчи ўз тахаллусида туғилган жойига шаъма қилади)да кичик этник элат бўлган поморлар оиласида туғилган. Отаси фронтда вафот этган. Ёш адиб аввал ўрмон хўжалиги коллежида, сўнг Санкт-Петербург университетининг журналистика факультетида, кейин эса Олий Адабиёт курсида таҳсил олган.
Унинг биринчи қиссаси «Оппоқ меҳмон уй» 1972 йилда нашр этилган. Личутин ўз ижодини «қишлоқ насри’’ вакили сифатида бошлади, унинг илк ижодида сиз помор деҳқонларининг ҳаётини ёрқин ва ажиб чизгиларини кўрасиз. Кейинчалик унинг ижодида, хусусан, замонавий психологик романларида «шаҳар насри’’га хос унсурларни учрай бошлади. Унинг «Бўлиниш» (XVI-асрда рус черковининг бўлиниши ҳақида) тарихий трилогияси адабиётда катта воқеа бўлди. Ёзувчининг «Сайёр», «Миледи Ротман», «Жаннатдан қочиш», «Худони кутиш» романлари, «Тушуниб бўлмайдиган руҳ: рус халқи ҳақида мулоҳазалар» каби китоблари юқори баҳоланди.
Личутин асарларининг марказида рус характери ҳамда Россиянинг маънавий табиатини ўрганиш ётади. Унинг китобларини адабий жамотчилик «миллий ўзига хосликни билиш тажрибаси» сифатида баҳолайди. Танқидчилар Личутиннинг ўзига хос «товуш товланишлари» ва «халқ нотиқлиги»ни бирлаштирган тилини алоҳида эътироф этишади.