Шажара
«Оилангиз шажарасини тузиб келинг, — деб ёзилган эди мактаб кундалигига. — Душанбагача тайёр бўлсин. А4 форматда бўлиши керак».
Саккиз яшар қизим расм дафтаридан бир варақни йиртиб олади-да, савол назари билан менга ва турмуш ўртоғимга қарайди. Мен компьютердан марҳума холамнинг ёзишмаларини қидиришга тушаман. Эрим эса архивини титишни бошлайди. Шу кунга қадар бу ҳақда сира ўйламаган эканмиз. Ниҳоят архивлардан турли чизмалар, Excelда ёзилган жадвалларни, қўлда чизилган чизмалар ва ёзишмалар нусхаларини, фотосуратларни, мактуб ва уларга битилган жавобларни топдик.
— Фақатгина оила шажарасини чизиш ва исмларни ёзишгина айтилган, — дейди қизим топшириққа аниқлик киритиш мақсадида. — Туғилганлик ва вафот этганлик тўғрисидаги маълумотлар ҳам, оталарининг исмлари ҳам келтирилиши шарт эмас.
— Нега энди? — ҳайрон қолганча сўрайди содда эрим.
— Нимага бўларди? Вараққа сиғиши учун-да.
Аввалига қоралама қила бошлаймиз. Бир пайтлар холам Америка ва Янги Зеландияда яшаган узоқ қариндошлари билан бир неча йил хат ёзишиб, сулоламизнинг 1804 йилга қадар бўлган шажарасини тузибди. Айнан ўшанда биз оила асосчиси деб билган одам дунёга келган экан: қозонлик савдогар, ярми ўчиб улгурган кичкинагина фотосуратда унинг қорачадан келган юзига оқ салла соя ташлаб турарди. Бобокалонимиз ҳақидаги маълумот жуда оз бўлиб, унинг Маккага бориб, ҳақиқий Ҳожи бўлиб қайтганлигини билардик холос. Аждодларимни ўрганиш менга қийинчилик туғдирмади. Менга оиламиз тарихи тўғрисидаги материаллар мерос бўлиб қолган. Эрим эса аксинча, аждодлари тўғрисидаги маълумотларни ўзи тўплади: архивларни, эски газеталарни титиб чиқди, махсус сайтларни ҳам кўздан қочирмади, Россия бўйлаб кезиб, қариндошларини сўроққа тутиб чиқди, хуллас, унинг иши анчага чўзилди. Натижада эса кимларнингдир тақдири аён бўлди, кимларники эса қариндошлар томонидан тўқилган афсоналар сабаб бироз тиклангандек бўлди (масалан, қайсидир бувисидан ҳеч нима қолмаган, на сурат, на бир хат-ҳужжат, ўша кампир тўғрисида қолган ягона хотира бу унинг бадфеъл бўлгани ва ҳатто бир куни этикдўз эрини ҳақорат қилиб, унга пойабзалини улоқтиргани ҳақидаги гаплар). Эрим шу тарзда ўз оиласининг XIX асргача бўлган тарихини йиғди.
Шундай қилиб, биз XIX ва XX асрга тегишли бўлган жами исмларни қалин қоғозга жойлашга уриняпмиз. Бироқ исмлар жойлашмаяпти.
— Каттароқ қоғоз керак, — дейди эрим. — Шундай қилсак уларнинг оталари исмларини ҳам кирита оламиз. Фотосуратларни қўша олсак янаям яхши. Қизим ўйга толганча бош ирғайди. Афтидан, у қариндошларининг бу қадар кўплигина ҳайрон бўлаётганди.
Хўжалик моллари дўконига бориб энг катта ўлчовдаги қоғозни сотиб олдик. Унга қалам билан дарахт расмини чизамиз: дарахтимиз сершох ва сербарг бўлди. Унга қизимизнинг юзини ва мен ва эримнинг портретларини ҳам ёпиштирдик. Яна нима қилсак экан? Ота-онамиздан катта-катта фотоальбомлар қолган, бобо-бувилармиздан ҳам кам эмас. Қайси суратларни олсак бўларкан? Дарҳол қарор қабул қиламиз: энг ёш чеҳраларни оламиз, улар ҳали анчайин содда, истарали чеҳраларига эса ажин тушмаган.
Мана бу менинг бувим: Қозон университетининг катта курсида ўқийдиган талаба қиз, ҳадемай ихтиолог касбини эгаллаш арафасида, сочлари урфга кўра турмакланган, майда мунчоқлар билан безатилган шляпа кийиб олган: татар ва рус тилларидан ташқари арабчани ҳам ўзлаштирган; опера санъати ва фигурали учишнинг иштиёқманди; ота-онаси билан коммунал уйнинг бир бурчагида яшарди (инқилобга қадар мана шу уйнинг барча қавати уларга тегишли бўлган, инқилобдан кейин эса оилани «сиқувга олишган», бутунлай кўчириб юбормаганларига ҳам раҳмат).
Мана иккинчиси: яқиндагина қулоқлик сургунидан қайтган ёш ўқитувчи аёл — озиб кетган, эгнида бегона бир эркакнинг пиджаги, маҳкам жипсланган лабларида беўхшов тўқ рангли лаб бўёғи суриб олган; Сибирга 16 йиллик сургун сабаб ўз она тили бўлган татарчани унутиб юборган ва шунинг учун ҳам қолган умрини рус тилини ўргатишга сарфлаётган бўлса-да, бироқ ҳаётининг сўнгига қадар тилида сибирча лаҳжа сақланиб қолган масъума бувим.
Буниси эса бобом: ёноқлари бўртиб чиққан, кўзларида қўрқув акс этган, яқинда бутунлай бошпанасиз қолиб, Волга бўйидан очлик туфайли Туркистонга егулик излаб келиб қолган бола.
Мана яна иккинчиси: бир неча ҳафта аввал урушдан лейтенант бўлиб қайтган. Тез орада у ҳарбий кийимини ечади-да, қирқ биринчи йилда «немис тили ўқитувчиси» деб ёзилган дипломини олганича мактабга югуради. Бутун умри давомида ўша лаънати урушда кечган умрининг тўрт йили ҳақида оғиз очмайди: — ҳар қандай саволга ҳам жим тураверади. Болаларга эса ўзи қачон муҳаббат қўйиб улгурганини англамай қолган — немис тилидан сабоқ беради...
— Ахир бу суратларда аждодларимизнинг бари бизнинг ҳозирги ёшимиздан ҳам анча кичиклар-ку, — норозилик билдиради эрим.
Дарҳақиқат, ватман қоғоздагиларнинг бари ёш, навқирон ва барида болаларча соддалик бор эди: уларнинг ва бизнинг ота-оналаримиз гўё тенгдошлардек. Айни дамда шажарамиз мактаб битирувчиларининг альбомига ўхшаб турибди. Фақатгина баъзи билвосита белгилар — ҳарбий китель, комсомол значоги, соч турмагининг шакли жиҳатидан суратларнинг даврий, баъзилари ҳатто ярим аср фарқланишини билиб олиш қийин эмасди. Саккиз яшар қизалоққа эса бунинг умуман даҳли йўқ: у қариндошлари орасидан унга таниш бўлган кекса чеҳраларни ахтараётган эди.
— Мэрилин Монрога ўхшаркан, — деди у суратлардан бирига ишора қилиб. Дарвоқе, энди вазият ўзгача тус олаётган эди: энг катта аждодларнинг суратлари борган сари камайиб борар, оила шажараси дарахти эса бир-бирига мос келмайдиган турлича портретлар билан тўлиб борарди.
Мана булар эса катта бувиларимиз. Қаттиққўл татар кампири иягидан танғилган қордек оппоқ рўмол тақиб олган, рўмол орасидан эса унинг кексаликдан ярим сўқир кўзлари кўриниб турибди (оилавий анъаналарга кўра она ўз ўғлини шу қадар яхши кўрардики, шу сабабли ҳам ўз қишлоғини тарк этган ўғлини асти кечирмади ва шу воқеадан сал вақт ўтмай бу ёруғ оламни тарк этди.) Қўлида атиргул тутганича Байкал бўйида яшаган оҳу кўзли деҳқон аёл ўймакорлик билан ишланган столга суянганча турибди (кунлардан бир куни мана шу аёл XIX аср охири ва XX аср бошларида Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудларида ўрнашиб олган хитойлик қароқчилар бўлган ҳунхулардан қочиб, қуюқ ўрмонзор бўйлаб ҳамроҳсиз, ёлғиз ўзи, қўлида бир яшар қизи билан юз чақирим йўлни босиб ўтган экан)...
Мана булар эса бобокалонларимизнинг суратлари. Бири мўйловдор, ҳарбий кийимда қўлида тутиб турган узун қиличининг дастагига суянганча мардонавор разм солиб турибди. Бошқаси эса Чернигов губерниясининг кекса казагининг қуёшдан қорайган ажин босган юзидан фақат кўзларигина порлаб турибди. Қундуз пальтосида Қозон буржуа вакилининг соқоли ҳам ораста бўлиб, мойлаб қўйилган...
Фотосуратлар жўғрофияси кишида катта таассурот уйғотади: Қозондан Хабаровсккача, Воронеждан Кольск ярим оролидаги Североморсккача бўлган ҳудудни ўз ичига олади. Аждодларимиз вақт ўтиши билан бутун мамлакат бўйлаб тарқалишни бошлашган экан: улар ўн еттинчи йилгача ўз хоҳишлари билан бундай қилган бўлсалар, ундан кейин эса ҳукуматнинг қарори шундай бўлган.
Улар биржа хизматчилари сифатида ҳам меҳнат қилганлар, урушда ҳам жанг қилганлар; ўз фарзандларига емак топиш илинжида катта шаҳарларга ҳам боришган, Ангара қирғоқларига сургун бўлишган; таълим истаб пойтахтга боришган, кейин эса йўлланмага кўра ишлаш учун ҳатто Арктика ҳудудини ҳам забт этишган экан.
Карта бўйлаб дарбадар юришлар оқибатида тарқоқ мамлакат бир бутунга айланиб ҳам улгуради: Петербург ва Астраханда, Красноярск ва Барнаулда, Новосибирск, Ярославл, Чита, Петропавловск-Камчаткада, хуллас, деярли ҳамма ерда вақтинча бўлса ҳам уларнинг ўз қадрдон бошпаналари бўлган.
Аждодларимизниг бу каби ҳаракатларини яқиндагина ўргандик, ўтмишни билиш ҳамиша ҳам қадрланмаган. Ўтмишдаги ўз қондошларининг тарихини билиш одамларга кўпинча малол келган ва баъзан ҳатто хавф туғдирган. Хусусан, эримнинг бобоси ўз отаси ҳақидаги ҳақиқатни сир тутишга мажбур бўлган («Белая гвардия» билан Хитойга қочиб, ўша ерлардан қўним топган): кейин оддий ёлланма ишчи, ундан сўнг чўпон, ўз ихтиёри билан матрос, махсус топшириқлар бўлинмаси (бундай бўлим 1917-1925 йилларда ташкилотлар партия ячейкалари ҳамда партия қўмиталари ҳузурида Шўро ҳукуматига акслинқилобга қарши курашишда кўмакчи бўлиш учун ташкил этилган) да фақатгина «ижтимоий келиб чиқиши» деган жумлани оқлаш мақсадида хизмат қилган.
Ундаги ягона хислат — гимназия собиқ аълочи-ўқувчисининг намунали ҳуснихати эди. Бахтга қарши, бунга ҳам кўп эътибор берилмаган: ўша даврларда бундай хислат камёб бўлмаган кўринади — ноёб ҳуснихатли ҳаттот чўпон...
— У ростдан ҳам чўпон бўлганми? —сўрайди қизим ялтироқ фотосуратга бармоқларини теққизаркан. — Ричард Гирнинг ёшлигига ўхшаркан.
— Ҳа, чўпон бўлган, — гапини таъкидлайди эрим. — Кейинроқ сенга унинг анкетасини ҳам кўрсатаман — архивдаги нусхасини. Бобонг анкетани ҳарфма-ҳарф ўз қўллари билан ёзган.
— Анкетанинг ҳақиқий эканлигини қаердан биласан?
Эрим жим бўлиб қолади: ҳақиқат ҳам шу. Ўтмишни тиклаш ҳам археологияга ўхшаш бир иш: нодир суяк ва алланималар қолдиқларини излаш мақсадида қўлингиз билан тонналаб қумларни титиб кўрасиз. Ёки бўлмаса, улкан бир дарахтни унинг илдизига зарар етказмасдан суғуриб олишга интилишдек гап.
Мабодо ўша дарахт илдизига бошқа биров аллақачон зарар етказиб қўйган бўлса, машаққатли меҳнатингиз бесамар кетади. Агар ўша биров бегона бўлмаса бундан ёмони йўқ, тилингизни тишлаб қолаверасиз.
Узоқ қариндошимиз бўлган холам неча йиллардан бери кровати тагида мактублар, суратли жўнатмалар, фотосуратлар солинган қутини асраб келарди: улар қалин қоғозларга ўралган, йилларга кўра сараланиб, қаттиқ ип билан боғлаб қўйилган, унинг бутун ўтмиши шу ерда жамланган эди. Вафотидан бир неча ҳафта олдин касалдан толиққан, тўшакка михланиб қолган холам қутидаги нарсаларни бир вароқ ҳам қолдирмасдан йўқ қилишни айтди.
Беморнинг истагига қарши борилмади: ўша ернинг ўзидаёқ қути эгасининг кўз ўнгида металл идишда барча қоғозлар ёқиб юборилди. Кўп ўтмай у бутун ҳаётининг тутунга айланганини кўриб, хотиржам тарзда бу дунёни тарк этди. Фарзандлари эса онасининг бебаҳо архивини сақлаб қолмаганликлари учун ҳозиргача ўзларини кечира олмайдилар...
— Фотосуратни қачон ўйлаб топишган? — қизиқсиниб сўрайди қизим, оилавий шажара дарахтига шохларига гул ва барглар чизар экан.
— XIX аср бошларида. Хоҳловчилар учун фотоательелар аср якунида очила бошланган.
— Жуда кеч, — дея афсус билан бош чайқайди қизим.
Фотосуратлар қалин қоғозга бир-бирига тегиб турганча зич ҳолатда жойлаштирилди, бироқ қиёфалар бир-биридан ажралиб турибди. Кенг ёноқ суяк — қалмиқларга, торлари эса польякларга тегишли; қисиқ, қовоқдор, бироқ ёрқин кўзлар — мўғулларга; буруқлари қора ва буғдой ранг; бурунлари — қирғий бурун, фақат грузинларгагина хос. Қизимга яширинча разм соламан: юқорида саналган барча белгилар қизимда мужассам, генетика тушунчаси қанчалик аҳамиятга эга-я.. орадан йиллар ўтиб, қизимнинг бурни қирғийбурундан қиррабурунга айланиб олса, сочларининг ранги оч сариқ тусдан каштан рангига кирса, сира ажабланмаса ҳам бўлади. Қон масаласи дунёдаги энг мураккаби эканлиги айни ҳақиқат.
Феъл-атвор ва касбий танлов масаласи-чи? Мабодо қизим кун келиб чет тили муаллимаси бўлишни истаб қолса, бу унинг ўз мустақил қарори бўлган бўладими ёки ўтмишда ўтган педагог-аждодлари «туртки»сими? Кимгадир пойабзалини улоқтирса-чи, унда бундай ҳолат қизимдаги қизиққонлик белгисими ёхуд баджаҳл бувиларининг биридан «юққан» меросми?
Дарвоқе, XXI асрнинг шахсиятпараст ҳамда худбин манфаатпараст, интернет ва компьютер технологияларига муккасидан кетган одамларини аждодларимиздан қай тўсиқ ажратиб туради? Ўша тўсиқ орамизга нега ғов солиб турибди? Ким тўсиқ қўйган ўзи? Эҳтимол, энг муҳими ортингизда бўшлиқни ҳис қилмасликдир? Балки сиз бўлмаган ерларда нима содир бўлгани-ю, кимларнингдир яшаганини шунчаки билишнинг ўзи кифоя қилар? Шунчаки ортингизга ўгирилиб қараш ёки ўша томонга қўл чўзиш керакмикан?..
Энг сўнгги фотосуратни ёпиштириб бўлгач, меҳнатимиз самарасига баҳо бериш учун ватман қоғозни деворга осамиз. Кутганимиздан ҳам кўра кўпроқ чеҳралар — улар орасида ўрта ёшлилар, кексалар, бироқ кўп қисми ёшлар ва балоғатга етганлар бор — бизга термулиб туришибди. Биз эса уларга боқиб турибмиз. Яна бир аниқ эдики, мазкур ижод намунамиз қизимнинг каравоти ёнида узоқ пайт туради.
Биздан-чи? Бу дунёдан ўтсак, орадан юз йил ўтиб, биздан нима қолади? Катта фараз билан худди шу кабилар қолади биздан ҳам: биргина сурат, битта ибора («ҳов ўша бобо» ёки «ана ўша буви»...). Бугун фотосуратларимиз сони мингта бўлса ҳам, ижтимоий тармоқлар ҳар қадамимизни ҳисоблаб чиқаётган бўлса-да, оила шажараси тузилган дарахтда фақатгина битта суратимиз бўлади. Фотосуратимизни кўрсатган набирамиз эса биз ҳақимизда қайсидир муҳим жиҳатимизнигина эслайди.
Қизим бажарилган иш учун аъло баҳо олди (берилган топшириқ ҳажмга мос келмаганидан муаллиманинг таъби тирриқ бўлган бўлса-да, баҳони туширишга журъати етмади).
Шажара дарахтимиздан илҳомландими ё бошқа бирор сабабданми — эримнинг Байкал бўйи тарихини ўрганишга бўлган иштиёқи ошиб кетди; тез орада уни интернет орқали узоқ қариндошлари топишди, эримнинг оила генеалогияси билан машғуллигини билгач эса, улар ҳам ўз билганлари билан ўртоқлашишди.
Мен эса татар қишлоқлари ҳақида бир неча ҳикоялар ёздим. Шундан буён орадан беш йил ўтди. Шажара дарахтимиз ҳамон қизимнинг каравоти бош тарафида осиғлиқ. Ҳар замонда фотосуратлардан бири қийшайиб, баъзилари дарахт шохларидан «учиб» кетади, биз эса уларни олиб, ўз ўрнига қайтадан ёпиштириб қўямиз. Эҳтимол, баъзи суратларни янгилаш керакдир: тасвирларнинг ранги ўчиб, аниқлигини йўқотган (умуман олганда, менга ялтироқ фотосуратлар унчалик маъқул эмас, аксинча хира тортган сояларни хушлайман).
Яқинда биз яна бир неча ватман қоғози сотиб олиб, уларга узун чизиқ тортиб, даврий оилавий шкала яратиб, уларга тарихий воқеаларни ҳамда аждодларимиз яшаган йилларни, шунингдек — ўзимизнинг туғилган йилларимизни киритдик. Уларни қаршимиздаги деворга осиб қўйдик.
Дастлаб ҳар ўтган қайтганимда бир неча дақиқа девордаги маълумотларга назар ташлаб, XX асрни тўлиқ, XXI-аср бошини кўздан кечирардим: маълумотларга қараганда, Иккинчи Жаҳон уруши тугаган кезларда отам дунёга келган экан; Сталин вафот этганида онам; Вьетнамда уруш тугаганида эса эрим туғилган экан. Мана шу учала маълумотларнинг бари бир хил фломастерда, бир хил ёзувда, ҳажми бир хил бўлган ҳарфларда ёзилибди. Хуллас, бу яна бир бошқа ҳикоя. Ёки — шунинг ўзимиди?