Олег Юрьев

1959 йили Ленинградда таваллуд топган. Ленинград Молия-иқтисодиёт институтини битирган. 1982 йилдан матбуотда чиқа бошлаган. 1991 йилдан Франкфуртда яшаган. Олтита, жумладан: «Танланган шеърлар ва хорлар» (2004), «Оқшомги Франкфурт отишмаси» (2007), «Шеърлар ва бошқа шеърлар» (2004), «Ватан ҳақида: шеърлар, хорлар ва ашулалар 2010—2013» (2013), «Сўнгги дамларнинг шеърлари ва хорлари» (2016) каби шеърий китоблар муаллифи. Шунингдек, ўндан зиёд насрий асарлари чиққан (пьесалар, романлар, адабиёт ҳақида мақолалар). Хильда Домин (Германия), «Звезда» ва «Новий мир», «Фарқлаш», «Anthologia» назмий мукофотлари лауреати. 2018 йили вафот этган.
Шоир ўз шеърларида нотўғрилик ва хаёлий дағалликдан чўчимаган, аммо аксинча — уларни мақсадли равишда тарғиб этган. Умумий юксак интеллектуал контекстга киритилган кам ишлатилувчи сўз ва неологизмлар, кўча гаплари унинг индивидуал назмий йўналиши асосини ташкил этади.