Ким шимолда яшайди — соф лирика нелигин...
* * *
Ким шимолда яшайди — соф лирика нелигин,
кенг шимига лампас тикилган барно,
серсоқол чолга кўз ташлаган асно
қиз аккардеонли нағманинг қизғин
қўллаши остида ортига бирпас
чекиниб, туйқусдан, пошнаси қизил
оёғини бел ортига ташлашни билмас.
Жанубликлар — қишда тулки терилик қалпоқ,
дугонаси томонидан шимолда кутиб
олинганда, билмас — ифор таратар қандоқ,
музлаган ёноқ, ёш тери ва ароқ
ҳиди келиб турган нафас — атрофда
бутоқларга қиров қўниб ўтган чоғ,
билмас — тунда бўлишин пахмоқ.
Аммо ишқ — ахир у тоқ, икки оғиз
сўз билан айтилмас, сокин, сирга ёр
қудрати ва ички туйғуси ҳаргиз
учинчи одамга қилинмас ошкор.
Кекса калитдори, инга ўхшаган
қўсқи креслода ўтирган жангчи
бармоқлари билан сочин чангаллаб
дарча ортидаги қора баргда куч
олгувчи шамолга турибди қараб...




