Охири тугалланган бандлар

 

Ер билан баҳслаша олмайсан бу дам —
илк илдизи пайдо бўлгани ҳамон
пайдо — иккинчиси, учинчиси ҳам
ўша ўн йилликлар давридан буён.
Лек булбул, тўнкага келтирди зиён,
буткул тубанлашиб кетди ҳар қадам.
бу, ҳатто қандайдир Лисенконинг ҳам
тушига кирмаган эди ҳеч қачон.

Яшаган бўлардим ўзгача буткул:
эрта туриб, бошга жўмракдан муздек
сувни қуйгувчилар сингари нуқул,
ё қўлига китоб олгувчилардек,
ё ўрнида узоқ ётишни таъби
суйганлардек, қўлидан қўймай
энг сўнгги соққани силкитган каби
манглай гажагини силкитганлардай.

Муддатлар узилиб қолади, аммо
спортчилар, ялқовларнинг ҳам
кўзлагани ошмас амалга ҳатто.
Мен эса дарду туз туфайли бу дам
йўқотилган янги эон*-ла ахир,
кўриб — сен нақадар дилбар, беназир,
хусусий изқувар ролига кам-кам
кўника бошладим, негадир.

Тўғри, биз ҳижратни ҳамда қаддимиз
тик тутиб, шўнғишни истаганимиз,
биз учун номаълум, бокира, маъсум
чуқурчалар қолмоқда ҳануз.
Ахир бу ҳаворанг қалинлиги бор
бизнинг нафас олиш ускунамизда
кимгадир оғайни ёхуд дўсту ёр
бўлишнинг имкони бормикан бизга?

Нима бўлганда ҳам, бугун мен фақат
ишониб қоламан кўкка тортиниб.
мурожаат қилгум, Унгаким, абад
бизнинг эҳтиёжни турар қондириб.
Гўёки, мен елиб-югурган сайин
бошимни тепага кўтаргансимон,
ҳамда дарбадарлик ишоратларин
жойлаштирган каби аввалдан аён.


* Қадимги юнон фалсафасида инсон ҳаётининг боришини, ҳаёт йўлини билдирувчи тушунча.