Владимир Строчков
1946 йилда туғилган. Москва Пўлат ва эритмалар институтини битирган. Армияда офицер бўлиб хизмат қилган. Кантемиров дивизияси парад полки ўртача танклар взводи командири бўлган. Яримўтказгич технологиялари ва қора металлургия соҳасида фаолият юритган. 1990 йилда ноширлик ишлари билан шуғулланган. Биринчи шеърлар китоби 1994 йилда чиққан. Тўққизта, жумладан, «Ривиш ва ҳолат» (2006), «Пушкин ёзмоқда», «Буколикалар плюс» (2010), «Адади йўқ» (2012), «Вақт бошқа йўқ» (2018) шеърий китоблар муаллифи. Шеърлари инглиз, итальян, олмон, француз, испан, иврит, венгер тилларига ўгрилган. Иосиф Бродский хотираси Жамғармаси (2010), Боляско Жамғармаси мукофот-степендияси (Италия, 2001), «Москва ҳисоби» (2007), ва бошқа мукофотлар лауреати. Москвада яшайди.
«Строчковни фақат шоир сифатида қабул қилиш камлик қилади. Унинг рус адабиётида қилган ва қилаётган ишлари назмий-ноназмий чегаралар ҳақидаги тушунчани ўзгартириб юборади. Унинг матн коиноти ўзида нафақат назмни жо этган. Баъзида Строчковнинг машқларини тоифалаштириш мушкул» — деб таъкидлаган танқидчи ва адабиётшунос Артём Скворцов.