Сергей Стратановский
1944 йилда Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург)да туғилган. Ленинград Давлат университетининг филология факультетини битирган. А. С. Пушкин номидаги музейда, Давлат Эрмитажида экскурсовод, Россия миллий кутубхонасида (Санкт-Петербург) кутубхоначи бўлиб ишлаган. Ўн битта шеърий китоб муаллифи, жумладан: «Кундузги қоронғулик» (2003), «Шаффоф бўлмаган дарёда» (2005), «Чилдирманинг тирилиши» (2009), «Анжир дарахти» (2010), «Граффитлар» (2011), «Иов ва араб»(2013), «Созланмаган кўпсўзлик» (2016), «Тўплам»(2019). Шеърлари кўп тилларга таржима қилинган, китоблари инглиз, булғор, голланд, иврит, итальян, литва, олмон, поляк, фин, француз, чечен, швед ва эстон тилларида нашр этилган. И. А. Бродский номидаги Жамғарма степендиати, кўплаб Россия ва Халқаро мукофотлар, жумладан, Царскоцельский бадиий мукофоти, Борис Пастернак номидаги Адабиёт мукофоти, Н. В. Гоголь номидаги мукофот, Андрей Белов мукофоти, «Anthologia» назмий мукофоти, Дж. Кадуччи номидаги мукофот, «Парабола» мукофотлари лауреати.
Санкт-Петербургда истиқомат қилади.
Адабиётчи ва танқидчи Андрей Арьев у ҳақда шундай дейди: «Маданий воқелик сифатида Страновскийнинг шеърияти бизнинг идрокимизни умумий маданиятнинг тез ўтиб кетувчи ишларига хуруж қўйишдан, бозор рейтингига ишонишдан, билимларимизни булғовчи, «бутунолам ўргимчак ини»ни бутунлай тўлдирган маълумот чанги манбаларидан тозалайди».