Шаффоф одамлар бор ...
* * *
Шаффоф одамлар бор
Улардан ўтар
булутлар
Кўриниб турар осмон ҳам
Осмонда учгувчи
фаришталар ҳам
Тишин қайрагувчи иблис ҳам ҳатто
кўриниб туради улардан
Истайман шаффофмас, ерлик бўлишни
Ер аҳдига кўра яшашни, унинг
Оддий бир одами бўлиб юришни




