Мавсум ёпилгандан сўнг
1. Эльба
Эҳтиросли седмица пальма бошлангандай тол бутоғидан,
ҳамда майидан кейин ниҳоясиз январь бошланар.
Сал пасликлар, тўрвалар ҳамда тин олганларнинг, ухлар чоғида
тўлдирганча кўз косаларин оқиб келар тошиб ҳар сафар...
уйғонишлар чорлагача, уйқу гарчи қисқа, нигоҳингни на
тўрвангга, на сафдошингга ҳам, Азовдан (ё Индиананинг
дашти аро) пайдо шўрхокка кўтарарсан, вазирнинг ўша
чорраҳасида чақириқнинг тўлқинлари ичра олган тин
сайёҳлар тош қотган шамолда турар, парда муз оқим бўйлаб
кенг, залворли ҳолатда пастлар. Бузилган акс-садолар кун-тун
тинмай қорлар оралиқлари орасида йиққан ҳолда зарб
урилар бир хилда, тўсиқни буткул бузиб ташламоқ учун.
2. Урал тонги
Баҳор чоғи у ерларда доим синчтаёқ,
брезентдан қурилмалар айлашар барпо.
«Хиппи» дерлар серсоқол эр кўринса у чоғ
қўриқхона ичра, унинг аёлин — «скво».
Шалмандаги йўлдан тайга аро тош ёлдек
сўқмоқ тушар — ғамхонадир барча ўнгу сўл,
тўшама йўл орқасидан тўшама йўлдек,
ёлғизоёқ йўл ортидан — ёлғизоёқ йўл.
Қўриқ ерда тоғ тизмасин тақаси кезган
Ёлғиз сўқмоқ тугунчадай тугик жойда шай
«Ураль тонги» янграр бунда, мавсуми келган,
Тунда чиққан қуёшнинг зар синиқларидай.
Жулдурвоқи, донишманду мажруҳлар, тағин
атрофдаги «Қоятоғ»дан қишловчилар бор,
бир хил ва кўп қиёфали авлодлар базмин
айламишлар улар ҳосил — бунда феълсиз хор.
Ёвқур отлар подаси-ла гўё йўл аро
турган каби фаолият кўрсатарди тез,
доно сўзни ов тўридан қулфлаган асно
ўшанга мос тувушларни чиқариб у кез.
Тайёрланган китобнинг бир аршинлик ҳар
ўрамидан ҳудудларни этаётиб тарк,
ўз ортидан роҳиблардек ўша кичиклар
маишат ва талончилик ичра бўлмиш ғарқ.
Тўкиларкан гранитнинг плиталари
шағал узра, юқорига чиқиш осонмас.
Аммо номлар... Вайрон бўлгач ҳамкорлик бари
ўзига хос ёзувига эга ҳар нафас.
Ҳар томондан водий ичра ташлаб кетилган
ашуласин машқ қиларкан ҳар кеча-куни,
ва Далила Самсон бошин тиззага бирдан
қўйган жойда ногоҳ чўкди Осиё туни.





