Эслайман, шоколад от бўларди болаликда...

* * * Эслайман, шоколад от бўларди болаликда, бақувват, икки қарич, эҳтимол, турганча тик, эски дарзмол вазнида, сўнг маълум бўлди, аммо ичи буткул бўш экан. Жонсиз дегандай, ўлик. Ишларкан ташқи савдо вазирлигида, холам уни совға қилганди уч ёшга тўлган вақтим, отни чиндан севардим, рашку эҳтирос ила, ейишни ўйламасдим, бошқани ҳам қўймасдим. Хуллас, ярим йил яшаб биз билан, тўзғиб кетди, кулранг пўсти шилиниб тушди мисли чангу хок. Дарча токидан мушук тушириб юборди сўнг, менимча, атай — бизнинг Муркамиз эди рашшок. Қолдиқларини йиғиб, ювдик, олиб қўйдик тез. Ўкраб йиғлаб, бошқалар каби таом ҳам ердим... Муҳаббат деганлари — ғалати, не бўлса ҳам, жуда ғалати эрур. Бошқа нима ҳам дердим.