Телевизор кўрма. Кеч дўкондан ҳам...
* * *
Телевизор кўрма. Кеч дўкондан ҳам.
Телефонни ўчир. Танҳо қол ҳар дам.
Ҳимояга ўт.
Тобим йўқ деб айтгин. Тўшакдан турма.
Соқов бўлиб кўр, ич тўлгунча хурма.
Балки шунда тегмаслар.
Бошингни буркаб ол. Кўзни эт сўқир.
Бошингни бураб қўй. Елкангни ўчир.
Нафасингни ют. —
Қариб қолган қўрқув ғўлдирар шуни,
Ё ҳаёт қўрқитар, ё ўлим уни.
Ғалатидир эшитиш ҳатто.





