Митти ҳикоялар
Тилоғоч
Қандай дарахт бу ўзи?! Игналари бирам кўпки, бирам кўп. Игналарга бурканиб олибди, тавба. Афсус... Куз келиши биланоқ барглар хазонга айланади, ҳеч нима абадий эмас. Ташвишим сизлар-ку ахир.
Сиздан қандай воз кечай? Қанчалар истамай, тилоғоч баргларини тўкади. Улар қуёш шуъласи остида қанчалар нафис, қанчалар нозик хазонрезга айланишади. Руҳи қалб каби нозик, аммо танаси метин мисол мустаҳкам. Ёлғиз қўл-ла вужудини маҳв этиб бўлмас, сувда чўкмас, аксинча унда тобланар.
Ҳар йили шу, вақт сувдек оқади-кетади, илиқ тафтдан кўнгил яйрайди — демак яна бир йил ўтди, яна баҳор келди — кўкламой тилоғочга игна барглар инъом этади.
Алқисса, башар ҳам шундай эмасми?
Чақин
Китобларда ўқиган бўлсам ҳам, аммо чақмоқ дарахтларни парчалаб ташлаганини ҳеч ҳам кўрмагандим. Лек бунга айни дамда гувоҳ бўлдим.
Кун қоқ туш паллага келганида, момақалдироқ гумбурлаб, биздан икки юз, уч юз қадам нарида чақмоқ чақиб, хонани яшнатди.
Сал ўтиб ўрмонда момақалдироқ тинди. Чақин улкан қайинларни четлаб, гуллаб-яшнаб ётган алафни аяб, негадир нозик жўка дарахтларини жазолади.
Чақмоқ найзаси замин бағригача кириб, дарахт поясини куйдиради, тупроқни пайҳон қилади. Зарбдан бўлиниб кетган дарахтнинг бир пояси бошқаларига тегиб, азоб беради. Қолган қисми ажраган бўлагисиз бир кун тик туриб берди, сўнг дарз кетиб, яқинларига суяниб қолди.
Инсонларда ҳам шу-ку: Виждон азоби қалбга чақиндек санчилади, ундан қолган доғ эса бутун умр ёдда қолади. Бу азоб олдида ким мағлуб, ким эса ғолиб...
Углич бонги
Эҳ, бу бахтиқаро қўнғироқ қисматини ким ҳам эшитмаган дейсиз, овози чиқмасин дея тилини, кўкка осилмасин деб қулоғини суғуриб олишган, боз устига уни қамчилашга бало бормиди, қолаверса қўнғироқни икки минг чақирим олисдаги Тобольскка уловсиз шалағи чиққан аравада валиаҳдга суиқасд қилиб, корчалонларнинг думини босган икки юздан ортиқ маҳкум угличликларга торттиришди, устига устак шаҳарни турли бўҳтонларга тўлдиришмасин деб маҳбусларнинг тилларини ҳам суғуриб олишган.
Сибирга қайтарканман, шафқат қилингач, Тобольск кремлидаги ибодатхонага қўйилган уч юз йил қувғиндаги шўрлик қўнғироқни зиёрат қиламан. Мана ҳозир Угличдаги Дмитрия-на-крови ибодатхонасидаман. Йигирма пуд бўлишига қарамай, инсоннинг ярмича келадиган ўша бечора қўнғироқни шу ерга иззат-икром билан ўрнатиб қўйишибди. Қўнғироқнинг бронза тани зангдан азият чекади.
Осиғлиқ турган қўнғироқ тилини туртишимни таклиф қилишди.
Қўнғироққа тегишимни биламан, у нафақат ибодатхона, балки занг босган қалбимизга мозий ғулғуласини солади. Атиги шу бир зарб атрофга ярим дақиқа ёйилиб, то саснинг бетакрор жаранги тингунича бир дақиқа кетди. Аждодоларимизнинг металл сирини яхши билишгани кўриниб турибди.
Валиаҳдга суиқасд қилинган онданоқ черков пономари (православ черковидаги паст унвонли руҳоний) ибодатхона эшикларини кимса бузиб киролмас тарзда ичидан маҳкам танбалаб, мана шу қўнғироқни тинмай чалади. Бонг ваҳимаси Угличнигина эмас, балки бутун Русь кўнглига ғулу солади. Кишилар хотирида долғали замонлар кулфати қайта жонланади. Мен чалган қўнғироқнинг ваҳимали бонги назаримда, яна бошқа фалокатга чорловдек туюлиб кетди. Тўрт юз йил олдинги даҳшат бугун тожу тахт ва мансаб учун бўлаётган ўйинлар кўринишида намоён экани бу қўрқувдан таскин беради.
Қўнғироқли минора
Кимки бир қарашда бизнинг мўътадил Россияни кўрмоқчи бўлса, Калязин қўнғироқли минорасига борсин.
У ерга чеккадаги савдо расталаридан узоқда, шундоққина меҳмонхона биқинида, савдогарларнинг икки қаватли ҳашамдор хонадонларидан ўтиб борилади. Ўшанда бу жойларнинг татар ва поляклар томонидан вайрон қилиниб, саккизинчи асрда корчалонларнинг нотавонлиги сабаб, шаҳарнинг учдан икки қисми Волга дарёсига ғарқ бўлгани, иккинчи дамбанинг большевиклар сабаб нафи тегмаслигини ким ҳам биларди дейсиз? (Нима қипти! Ғарқ бўлса — бўлибди-да.) Соҳил бўйига кел-да, сув остида қолган Китеж ва Атлантидани қуруқликка чиқаришни бир тасаввур қилиб кўргин-а.
Биргина кўкка бўй чўзган қўнғироқли ибодатхона сақланиб қолган. Черков аввалига портлатилиб, сўнг унинг ғиштлари ўтмиш хотираси сифатида келажак авлодга асраб қўйилган, ёлғиз қўнғироқли минорагина таъмирланадигандек сақланган. Мана у сув бағридан кўкка бўй чўзган, оппоқ ғиштли, олти қавати сув юзасида, бир ярим қавати сув остида қолиб, қулаб тушмасин дея тиркагичлар билан маҳкамланган, тик, замонга бўй эгмаган, беш қават устига қубба миниб, учида найза тутган қўнғироқли минора. Воажаб, ул найзанинг учига ҳож қадалган. Мана эллик йилдирки, ярим қават ҳам чиқмас Волга кемаларидаги сайёҳлар дарё тўлқинлари билан аллаётган оппоқ минорага палубадан ҳайрат-ла кўз тикишади.
Қачонлардир тошқин сабаб шошилинч кўчирилган уйлар бўйлаб бағрингиз қон бўлиб, хароба кўчалардан юрасиз. У ерда қадриятлар сақланган мисол волга сувини муқаддас билиб, калязинлик аёллар кийимларини чаядилар. Чалажон ва ҳорғин шаҳарда аввалги бинолар вайроналари сақланиб қолган. Ҳатто Тангри назаридан четда қолаёзган бу овлоқ жойда ҳам ночор аҳолининг тирикликдан бошқа имкони йўқ. Бу ер уларнинг макони.
Қўнғироқли минорагина кишига яшашда умид учқунини беради. Ёлғиз юпанч. Илтижоимиз: Эй Тангрим, бутун Русни ғарқ бўлишдан ўзинг асра...
Кексалик ўйи
Ўлим ваҳимаси ҳақида кўп ёзишади: у бизнинг ихтиёримизда эмас, шундай экан, нега у ёнимиздан кетмайди...
Қамоқдаги ўттиз ёшлар чамаси, ўлимга маҳкум грек шоирини эслайман. Унинг мунгли, маҳзун нигоҳида ўлимдан заррача қўрқувни кўрмай ҳайратда эдим. «Ўлим яқинлашганини пайқаймиз: шунинг учун ҳам уни қарши олишга тайёр турамиз. Муқаррар нарсадан қўрқмай қоларкан киши», — дерди шоир.
Орадан бир йил ўтар ўтмас, ўттиз тўртга кириб, шу кечинмани ўзимда ҳис қилдим. Ойлар ўтиб, ҳафта сайин иқрорим ошар, жисмим ўлим измига буйсуниб борарди.
Умр охирлаб борган сари ўлимни тан олиш осон кечади. Кексалик — Тангрининг жазоси эмас, ахир унда нуронийликнинг гашти бор. Қий-чув солаётган ёш авлоднинг илиги тўлиб, ақли ўсаётганини кўриш ҳам бир бахт-ку. Белингиздан қувватнинг кетиши — қачонлардир бақувват жисмингизни ёдга солиши билан ёқимли эмасми?!.
Энди кун бўйи жавлон уролмайсиз, фитратингиз тез-тез ҳордиққа муҳтож бўлади, ўзингизни тетик ҳис этиш қанчалар завқ бахш этади.
Руҳингиз ором олар — емакдан, ширинликдан тийилишни бошлайсиз: то ҳаёт экансиз, олий ҳилқат бўлиб қолишга интилаверасиз.
Илк кўклам қадам ранжида қилган бўлса-ю, қиш ҳамон ҳукм сураётган бир паллада, ўрмон бағридан янграган хазин читтак ноласи сизга янада оромбахш туюлади, ундан баҳра оласиз. Ёшларга бегона бўлган ғўрлик даври хотиралари — сизнинг бебаҳо хазинангизга айланади, кўз ўнгингизда намоён ўтмиш сизни кундан тунгача, тундан тонггача таъқиб этаверади.
Кексалик — аслида интиҳо эмас, ибтидодир.
Эй Яратган Эгам, қариганда ночор ва юпун қолдирма.
Гуноҳларимизни мағфират эт...
Бегона ўт
Донни ўз вақтигача сақлаш, нима бўлишидан қатъи назар, экиш, мева бериш учун, яхши ўсимликлар етиштириш учун деҳқон қанча меҳнат қилади? Аммо ҳар қанча ҳаракат қилинмасин, ёввойи ўтлар худди масхара қилгандек ўйноқилик билан ўсиб чиқаверади. «Бегона ўт ерни бегона қилмайди» деб бежизга айтишмайди.
Нима учун яхши ўсимликлар кучсиз бўлишади?
Инсоният тарихига назар ташласангиз, узоқ ўтмишдан то ҳозирги кунга қадар ҳам бу саволнинг жавоби олдида ожиз эканлигимизни кўрамиз. Биз бу жумбоққа ҳеч қачон — умримизнинг охиригача ҳам жавоб бера олмаймиз.
Ҳар бир тирик жоннинг меҳнати ва руҳигина озод бўла олади холос.
Тонг
Тунда қалбимизнинг қай аҳволга тушишини биласизми? Қалб тунда ҳаракатсиз ва тилсиз тандан ажралиб чиқиб, покиза бўшлиқларни ёриб ўтиб, ўтган кун ва ҳатто бутун йил қолдирган беҳуда излардан покланиб, озодликка чиқади. Вужудга қайтганида эса илк ёққан қор мисоли оппоқ бўлади. Сенга таърифи йўқ сокин, мунаввар тонг кайфиятини инъом қилади. Бундай дақиқалар бирам ажойиб! Эҳтимол, шундай пайтларда беихтиёр ўта зукколик билан ҳеч қачон англаб етмаган нарсаларинг... нималарнидир тушуниб етасан.
Тошдек қотасан. Худди кимдир бўйингга бўй қўшаётгандек, нафасинг бўғзингга тиқилади, ўзингни гўё боқий оби ҳаёт бағридан унган нилуфар гулидек ҳис этасан. Бу дамлар нақадар ҳузурбахш! Ўзликдан ўзиб кетасан. Аллақандай қиёси йўқ кашфиётлар қилгинг келади — қани энди ўшандай дамларда ҳеч ким тинчингни бузмаса, кўнглингдаги сокинликка дахл қилмаса... Бироқ кимларнингдир аралашуви, майда-чуйда гаплар, баъзан ўзингнинг калтабинлигинг нозик қалбингга озор беради. Афсун кучи йўқолади. Зум ўтмай ўша ажойиб туйғудан асар ҳам қолмайди.
Кун давомида қанча уринма, уни қайтара олмайсан.
Фурсат қайтмайди.
Кун қадри
Юрак хасталиги — кечинмалар ҳосиласидир: у гўё пистирмада турар, мавҳум, эҳтимол бизни остонада кутаётгандир ё ҳали биздан олисдамикан?
Сенда ўсимта бўлса, бари — аён, лек юрак хасталиги билан соғломдек юраверасан, ўлим ҳукми йўқ, гўё абадий яшайсан.
Нақадар нотавонлик. Қанчалар илтифот.
Юрак хасталигининг оғриқли нуқтаси — ўлимга маҳкумларнинг қафасида ўтиришдек гап. Ҳар оқшом жонҳалак бўлиб, ажалнинг қадам товушларини эшитасан. Наҳот менинг навбатим? Бироқ тонг отиши биланоқ севинчдан яшнаб кетасан! Енгил тортасан: Ахир Тангри сенга яна бир кунни насиб айлади. Ана шу қисқа бир кунда нималарга улгуришни англаб етасан!
Шом палласи
Жанубда кенг тарқалган алаcакаранлик жуда яхши эсимда. Инқилобдан олдинги даврдан кўчирилган, у фуқаролар урушининг кам ва хавфли йиллари билан мустаҳкамланган бўлиши мумкин. Аммо бу одат аввал ҳам мавжуд эди. Жанубнинг бир неча ой давом этган жазирамаси бунга сабаб бўлганми? — кўпчилик эса чироқ ёқишга ҳам шошилмас эди. Қоронғи тушганда ҳам, баъзилари қорамол билан шуғулланиб, тун оромини олишга ҳам ошиқишмасди. Улар кўчага чиқишар ёки ҳовли ўриндиқларида ёки хонада ўтиришар, заррача ёруғлик кирмаса-да, деразаларни очиб қўйишарди. Улар ёлғиз ўзлари ё икковлон ёки учта бўлиб, хаёлга чўмганча узоқ вақт сукут сақлаб ўтиришарди. Кимдир гапирса ҳам паст овозда, ўзгаларга халал бермасдан ва бошқаларнинг сўзларини чўрт кесмасдан гапирарди. Негадир уларнинг суҳбатлари баҳслардан холи, жанжалсиз, сокин бўларди. Бора-бора узоқ йиллардан бери кўра олмаган юзларнинг овозларини ҳам таниб бўлмас даражага етарди.
Ҳаётнинг чуқур мазмуни, англаб бўлмас ҳаёт ҳақиқати қуёш ботгандан кейин сўнаётган осмондан жимгина тушиб, ҳавода эриган, деразалар орқали тўкилган — куннинг шовқин-суронида сезилмаган ҳолда топишмоқ каби ҳамманинг вужудини қамраб олди.
Хўроз қичқириғи
Кун ёришиши билан хўрознинг қичқиришини аҳоли сонининг камайиши, вайронагарчилик, қишлоқларимиз йўқ бўлиб кетиши билан биз эслашни ҳам унутиб қўйдик, авлодларимиз эса ҳатто эшитишмаган ҳам. Ёз фаслида ҳовлидан ҳовлигача, кўчанинг нариги томонида, чекка-чеккаларда эшитиладиган бу зафарли ҳаёт қўшиғи ҳайратланарли эди..
Бундай руҳий хотиржамлик камдан-кам учрайди.
Ҳеч қандай беҳуда товушларсиз ёрқин, тебранишли, ширали, кучли қўшиқ бизга бутун ҳудудда тинчлик, осойишталик борлигини, бу ерда бугунги кун тароватли келаётганини билдиради — нега энди кун худди шу тарзда давом этмаслиги керак экан? Фаолиятингизни давом этаверинг!
Мана, қаердадир, у оқ-тўқ сариқ рангда, олижаноб рицарнинг қизил тожида мағрур турибди.
Қани энди биз ҳам шундай бўла олсак.
Тун ўйлари
Қамоқхонада кун бўйи итдек ҳориб, тунда бршиинг энди ёстиққа етай деганида: «Туринглар!!» деган буйруқни эшитасан. Тунги хаёлларинг ҳам такр этади.
Аммо замонавий ҳаётда бўронли, асабий, милтилловчи — фикрлар бир кун ичида пишса-да, вақт етишмаслиги туфайли улар кейинга қолдирилади. Кечаси улар ниҳоясига етиш учун қайтишади. Онгингдаги туйнук очилиши биланоқ ҳузурингга ошиқишади, бир-бирлари билан рақобатга киришишади.
Сизнинг собитлигингиз, қадр-қимматингиз эса бу гирдобларга таслим бўлиш эмас, балки қоронғу оқимни эгаллаб, уни соғлом нарсага йўналтиришдир. Худонинг қутқарувчи нурини топиш ёки ҳатто уни олдиндан билиш учун ҳимоя маёғингиз бўлган — фикрни маҳкам тутиб туринг.
Шунда руҳ ва онг тозаланади, ўша бўронлар узоқлашади, бундай хаёллар сершовқин кунда қаёқда дейсиз? Бедор тунлардан миннатдорман: ўшандай чоғларда ечилмай қолган муаммо қолмади. Бундай кезларда ўзингга ўзинг ҳокимсан.
Ўтганлар ёди
Хотирлаш азиз-авлиёларнинг ҳикмати-ла қон-қонимизга сингиб кетган.
Уни яқинларимиз, ота-онамиз, дўстларимиз бағрида англаб бўлмайди, йиллар ўтибгина тушунилади.
Ота-онамиз, тенгқурларимиз бу дунёни тарк этди. Борар манзиллари қаер? Буниси бизга қоронғи, уни билиш бизга эмас. Аммо қадрдонларимиз ҳақидаги ўй тафаккур уммонида доим милтираб туради.
Азизларимиз ҳаётлигида уларнинг қадрига етмаймиз. Лек марҳумлар ҳаққига қилган дуоларимиз бизни кўринмас кўприк мисол уларга боғлаб туради. Гўё қўл чўзса етгудек. Улар-чи? Улар ҳамон ўша-ўша: фарқимиз улуғлар энди навқирон ёшда.
Қулоқ сол-а, гўё улар бизни нимадандир огоҳлантирмоқ бўлиб хўрсинади. Эвазига замин тафтидан илиқлик олади: биздан ҳам уларга наф бор экан-а?
У — боқий дунёдаги висол ваъдаси.