Ўзим ўйлаб топган ва одам ила тўлдирган...

* * * Ўзим ўйлаб топган ва одам ила тўлдирган, шахсан ўзим устига булут сочган шаҳарчам шалдираб қолибди-ку, аллақандай онг ила ҳаётнинг қисқалигин тушуниб етганмикан. Машшоқ уринган сари узилиб қолар тори. Чироқ ёнмас, устанинг бари сўккани бекор. Кўзгуга қараб туриб хунуклашар гўзал қиз. Шалдираб қолган шаҳар. Ҳисобга олмабман, узр, лек у этмоқда давом, Барин жин урди, энди менга не бўлди, бўйланг, кузги хиёбон бўйлаб кетмоқдаман, ортимдан ҳуштак чалар хазонрез, баргхазон кўкка ўрлар...