Капалак эса ўқир Державиннинг шеърларин...
* * *
Капалак эса ўқир Державиннинг шеърларин
Ва шодланиб: Мен қуртман, мен Худоман! — деб сўзлар.
Кўримсиз қурт тўсатдан ёзади қанотларин:
намоён каштали тўр ҳамда камалак кўзлар.
Унда ғурурланиш ва ранжиш учун, албатта,
барча асослар мавжуд, ҳатто бизникидан кўп.
Қизил, заҳил, холчали. Кўтарар, туширар ва
йиғиб олади, яна товус каби ёнар кўз.
Ва бу туюлар баъзан Худога яқинликдай,
Қуртга яқинлик учун берилгандай унга бу.
Биздан кўра кўп муштоқ учар-тегманозик ва
мўйнали ёвуз махлуқ, шоҳи кўйлакли гулрў.





