Евгений Чигрин
1961 йили Кировоград вилоятининг (Украина) Мала шаҳрида туғилган. Тўртта: «Пода ҳайдовчи» (2012), «Ухламайдиган кўрфаз» (2014), «Ерости Ҳуққаси» (2015), «Кўринмас йўл бошловчи» (2018) назмий китоблар муаллифи. Россия ва Халқаро шеърий фестиваллар қатнашчиси. Шеърлари кўплаб Европа ва Осиё тилларига таржима қилинган, алоҳида китоблар кўринишида Польша, Украина ва Сербияда чиққан. Сахалин маданият жамғармаси, Халқаро Артий мукофоти, Константин Симонов номидаги мукофот, Арсений ва Андрей Тарковскийлар номидаги мукофот (Украина), А. М. Горький номидаги адабий мукофот, Павел Бажев номидаги Бутунроссия адабиёт мукофоти, «Олтин Дельвиг», Сергей Аксаков номидаги ва бошқа мукофотлар лауреати. Халқаро ПЕН-клуб ва Москва ёзувчилар Уюшмаси аъзоси. Москва ҳамда Москва яқинидаги Красногорскда истиқомат қилади.
Танқидчи Павел Басинскийнинг таъкидлашича: «Чигриннинг ўз назмий мавзуси, ҳатто ўз назмий «жуғрофияси» бор. Шарқ, Ҳиндистон, Қрим... Унинг шеърлари Шарқ офтоби, Қрим шароби сингари ўзига тортади. Улар юксак маҳорат билан яратилган...».