Варшава. Яшил муборак кунлар
Белов қуяр, Штокман маслаҳат берар, аммо —
Ушлаб қолар, не зарур?.. муборак кун бу дамлар.
Варшавада дорихона берк. Ичмоқ — раво,
Маршалковская бўйлаб боришар маст одамлар.
Шопенни қўй, кафе тўлган у билан, гўё
Католиклар черковига тўлган католик.
Кулранг осмон ости эса — ғиж-ғиж НЛО,
Ичмасанг гар «Манқа» — абсурд, бекор, расволик!
Буни айтган ким? — Ружевич, Галчинский, Тувим? —
Константлар яшил пиво зўр, дер эринмай...
Мен ҳам (менга не дахли бор?), ёш ва отардим
Ҳалқумимга қизил байроқ остида тинмай.
Елар қизил трамвай ул «трамвай олча»,
Осип мавлуд бўлган ерга жилпанглаб, қиёқ
Ҳиди Костёл атрофида таралар роса,
Келиб чиқар гўл қофия: муттасил ичмоқ.
Чиндан байрам, чиндан байрам кетидан байрам,
Байрамлардан аҳоли ҳеч ўзига келмас.
Гулханда ин қурган яққол малак ухламай
Яна ичиб олган ва шеър аҳлидан эмас,
Мўъжизалар ҳақида кўп гапирар, аммо
Фридерик кафесида ўқиб бемалол
Кечки улов шовқинларин тингласа хушҳол,
Шу сукутда, балки китоб касб этар маъно.





