Ўргат дуркун сувни қучиб сузишни бир-бир...
* * *
Ўргат дуркун сувни қучиб сузишни бир-бир.
Безовта ва шўх қайиқнинг ёғоч тилига
ўгирилган бу эркинлик менга танишдир,
қорамева мевасидек шўр, қуруқ, синган
шох қарс-қурси, тунги йўлчи ғамидек дилгир.
Боқ, неча йил аввал қуруқликка ташланган
чўмилишга ўчларнинг нам минорин бузиб
ўздан қочгум сўнган лава оқими янглиғ,
ландшафт бўлиб сиртда қолган каби тоабад.
Қўрқаман, дуч келса дарё! Сузишни ўргат.
Барчаси мос келиб, этса умримиз насиб,
плангтон*га ем бўлмасдан, вақтлар қатлами,
вазнсиз сув вазни аро лол қолган ажиб
балиқларнинг чўзиқ юзин кўрармиз ҳали,
ва ўшанда....................................................
* Сув сиртида эркин ҳаракатланадиган кичик организмлар.





