Дўстлашмоқчи эдим бойқуш билан, лек...
* * *
Дўстлашмоқчи эдим бойқуш билан, лек,
йироқ кетмай шаҳар каруселидан,
бойқушда кўрмадим сира озодлик.
Гарчи хотир шамдай куйган, эслайман
болалик чоғ, столда, япалоққушдай
осилган соатнинг капгирин ҳамон.
Уриндим сичқондан бир дўст тутишга,
тенгдошдай, милтиқсиз боргандим, аммо
уйнинг соҳиблари жўнаб кетишган.
Ва томоғим оғриб ётганда бир дам
қўйнимга дамлама сичқон солдилар
аллақаеридир чийиллайдиган.
Ҳайвонот боғига бордим мен ҳайвон
ила кўришмоққа, эшикда қотдим,
ҳаккақуш зулматда шақиллаган он,
ёзги ўрмондан ҳам хўмрайди-ку лек
ёғочли тириклик ва кукунли қон,
буюмлари ила фойдасиз дўстлик.
Ҳориган бошимни четга тортаман,
ғилдирак отаман ёз оқшомига,
ҳуштак чиқараман орқа чўнтакдан,
сичқонлар айтсин деб тирик сўзларин,
бойқуш куйласин деб ҳарбий қўшиғин,
улғайган, эси паст ўғил сингари.





