Кўряпсанми, бир тилла ари...
* * *
Кўряпсанми, бир тилла ари
Баҳорни куй билан тўлдираётир.
Қизлар кўкка интилар бари,
Йигитлар урушга жўнар бирма-бир.
Биз сен билан ер бўйлаб узоқ
Турмуш оқимида бўлармиз равон.
Исмимни дарчага ёзарман у чоғ,
Исмим — ишқ давоми, бепоён.
Қўлларингда йиллар изи бор,
Кўзларингда юзлаб тушларинг ниҳон.
Менга айла шаклингни нисор,
Сўзни унутишни айла армуғон.
Арилар сайр этар боғда тўлғониб,
Уларнинг илинжи — хуш хабар.
Сени бир умрга кетарман олиб
Собиқ эҳтирослар бағридан бадар.
Кенг оламда айлаб парвоз завқин ҳис,
Ёзарканмиз иккимиз қанот,
Англайсан, беҳуда яшамадик биз,
Кечирмасмиз яна беҳуда ҳаёт.





