Ҳаёт ёнар керосиндек, берар кўк жило...
* * *
Ҳаёт ёнар керосиндек, берар кўк жило,
Тоғтеракнинг ўлик ўти ичра жисм — ҳаво.
Онам чарчаб, ётар, йиғар фаришта патин,
Нигоҳ ўтар осон бесас дарча дарзидин.
Ғимирлайди тун кул ичра мушукдек довдир,
жўхоридан ёпилган нон столда совир.
Раҳм айласа Оллоҳ, мозор ичра олган тин
майитларнинг қоқ сўнгаги эт олар тағин.





