Гарчи кўплар унут, эслайман барча...

* * * Гарчи кўплар унут, эслайман барча — интизомсиз мактаб галасин ҳануз. Бўзани чайқатиб Биринчи майда канистр оғзидан илк ичганимиз. Эсимдан чиқмайди намойишчилар сурбетлик-ла бизни тепгани сира, ҳамда мусиқалар, пушти ленталар. Ўшанда яхшийди ҳозирдан кўра. Эзгулик, табассум — худди туш каби: ўчмас мўъжизакор папирослар-да, фақат менга ҳайкал қўйиладиган Свердловск майдонида ётарди барча.