Сабр, сабр — қолгани шу, барчаси кетиб...

* * * Сабр, сабр — қолгани шу, барчаси кетиб, йўқотишлар қумли вақти келганда етиб, чўл вақти куч ва тошларни отаётган дам. Десанг: қайтгил, эс-ҳушингни йиғиб, айла жам — унутдингми ичда ўсган шохларни букун? — дейман: энди бу залворлар оғир мен учун. Ерга тиқиб асра мени ғўр ниҳолсимон. Бу ер — қаттиқ тош, қумлигин биларсан аён. Анор донин қоқ уясин салқинда чил-чил синдирасан, бу — ўткинчи кунингдан далил. Кўринмас бахт ила улар тушмоқда сизиб! Сен ютасан тез — постфактум*, ўғридай писиб. Қаҳрамонлик, вақти ўтган режа — бесаноқ, бунда сувда жим юришдан ким берар сабоқ? Ғамни қандай сўнгигача ичайлик бир-бир, ёв эгнига лаб босишга қадар? У ахир, биздан кулиб, майнавоздай девор бўйлаб тез чопар, тўсиқ ошмай қандоқ ўсарсан бу кез?