Кундузги дард жануб томондан келар...

* * * Кундузги дард жануб томондан келар, чанг-тўзон чигиртка тўдасидай мўл кишини қўрқитар мақомда қамраб, қатъий талаб қилар нигоҳдан: жим бўл. Камайгач сўнг қошлар ўртасига ҳам пайт пойлаб сичқондай киргайдир дадил ва Тўхтамиш тани бўйлаб кезинар, шафқатсизлик билан, елар батафсил. Барча нобуд бўлар буткул. Жанг аро қон элтувчи полклар, мақсадга қадар чаккалари ичра сиқилган офтоб уришидан қирилар бадар. Фақат бўғин-бўғин бамбук сингари интилишлар ила безанган бир қалб янги бир товушни ахтарган ул Зот қўлининг остида йиғламас ҳўнграб.