Эринчоқ хазонрез ва бир хиллик шовқин аро...
* * *
Эринчоқ хазонрез ва бир хиллик шовқин аро
Учинчи қаватда бир чолғу куйлар ненидир.
Кўча бўйлаб бетакрор, тушуниксиз, бепарво
Шоир нохуш кийимда қадам ташлар бирма-бир.
Қарши олди бир йигит, ёнида маъшуқаси, —
Бошига чанг ўтирган, калтафаҳм, ўзга мафтун.
Шоир эслаб қолди ҳар иккисин ҳам чеҳрасин,
Майсада яширгандек, шеърда яширмоқ учун.
Трубникда сотувчи Лена кўзига қараб
Билгувчи машҳур дўкон ичра етди қадами
Ва қизиқ бир сюжет пайдо бўлиб, этса жалб —
Қандайдир оқ хатларнинг шифобахш бир малҳами.
Тушган барглар арзнома ёзмаганди ҳеч қачон,
Оёқларнинг остида дилга сиғиб ҳазил ҳам.
Шоир ютар эди дард — йўлин ипи ногаҳон
Узилмас эканлиги унинг учун эди кам.
Ўйинчоқ қўрқувнинг ҳам ўйинчоқдек тиғи шай,
Чолғу бир соат аввал алдарди шундай ширин.
Бадқовоқ Масков эса Монамах қалпоғидай
Ноябрь ҳавосида бўм-бўш, оғир олар тин.





