Билол
Москва мактабида етти яшарлик чечен
партадошин қўрқитар сўйиб ташлайман, дея,
бўйнига юрғизганча ўнг кафтининг қиррасин.
Мажлисларда оналар: «Қачонгача? — дер, тайин, —
Биз уларсиз яшардик бехавотир, тинчгина,
бу ёқмаса, картадан бошқа Москва танласин».
— Унинг тишлари худди йиртқичники, қаранглар,
қилиғин кўринг, — уни касал дейди болалар,
Чунки жаҳл отига миниб туради тез-тез.
— Отам сенларни отиб ташлайди! — дейди рангпар,
озғин болача Билол. — Етказ, билсин бошқалар,
ўша қўй, шоқоллар ҳам! — ва босилади бироз.
Жавон орти стулга ўтирар ва олар тин.
— Тоғам Грознийда бургут тутволган, — дейди Билол, —
Уни қафасга солиб, ейишга ўрдак берган.
— ...Мажлисга онаси шарт эмас, отаси келсин,
билиб қўйсин боласин бир дақиқа ҳам зинҳор
болаларга бирикиб яшолмаслигин бунда.
— Бургут тозалаб қўйди ўрдакни, то суякка
қадар еб ютиб қўйди, қон-қонигача ича! —
дейди Билол ва бургут билан туяди фахр.
— Бошқа тоғам сигирни отиб ўлдирди якка,
дастурхон атрофига йиғилди бутун кўча
еди уни.
— Бунақаси кетмайди ахир, —
дер оналар жим чеченга, оталар эса сўссиз.
«Яна келса, Асланга айтиб қўяман», дейди
чечен аёлгина ва секин силкиб қўяр бош.
Билол кўзи — олхўри, иккита чандиқли из,
кўзларда ўлдирилган ўша сигирдай қараш.
Билол юзин ярми кўз, ғазабга тўлган, худди
Кавказнинг маълум қисмин идора этгич худо
қўллари ила очиб қўйган каби шу кўзни,
ноинсоний ўткир дард, ўткир ва дардли жуда.




