Муваққат томоша
Балки у Трепанг кўрфази, балки
Денгизчи хаёлий уйқуда асир —
Бу — қуюқ денгиз, кўк деразадаги
Ороллар тушига кираётгандир.
Унда чўзилиши мумкин кино ҳам,
Цирк очади телба-девона сайёр.
Қуш кулгули қанот ёзар дамо-дам,
Пальто кийган тойчоқ чопар беқарор...
Бу айн*ли қизиқчи тушга ҳам кирар,
Алаҳсираш қирғоқ ила аралаш.
Чой ранглари гоҳ завқлантирар,
Сурнай жодусидан тушуниб, англаш.
Чўчқа апельсинзор ичрадек, ҳайҳот,
Шундан аралашми карталар жаъми?
Ғалат ғилдиракда «девона» ҳаёт
Кетиб борар. Ёки тўғрисидами?..
Ким айтар?
Кузатиб турган малакми
Ёки мени пайқаб қолган Жонивор
Ўтли дўзах сари элтаётиб зор?..
Кўҳна орол (бунда бор улкан балиқ),
Ҳеч қанақа Ихтиандр билан...
Қолганлари сохта, ноаниқ
Ва ҳоказо, ва ҳоказо, ташқаридан.
* Япон оролларида яшаган қадимий халқ.





