Сув сўзи билан учта олтилик



Гўё қалин, қирра деворли банка
янглиғ бўм-бўш кўкдан човлига
сув отилиб тушди ногаҳон.
Барча тиқин-докалар — бенаф —
тошдек қорга келар ўрмалаб секин,
тушмагунча токи бу томон.

Биз хира деворни сув ўтларидек
бўш осмон қаърида — элакларда сув
элтилгувчи жойда яшаймиз бадар.
Вжик — қайтишдаги пакки-ла бизни
қувлаб ўтар бошқа йўлга ўтказилмаган
поездлар чет тарафдан то сўнгимиз қадар.

Чеккаларда ғилдираклар тиқирлаши ҳам
тин оларкан, шул заҳот ҳар бир
томчида сув сўниб қолар бегумон.
Қора чоҳда олтин шаҳарлар нечук
нафас олишини кўрсатмоқ учун
бизни юқорига элтади чўпон.