Тўқинади шишага пашша, унут чироқ тутар бежило...

* * * Тўқинади шишага пашша, унут чироқ тутар бежило, Гўдак Мусо саватда ухлар, қуруқ, илиқ энди Миср аро. Ол саватдан ўғлингдек уни, кўз оч ва кир деразага боқ, кахетин* нинг қуюқ шароби кўзалардан қуйилар узоқ. Тўшак узра ётганда мавҳум сўз айтишни унутма зинҳор: Барча дарахт айланилмаган; топталмаган қанча майса бор, ҳали гўдак чоғингдек, қашшоқ уйда қай бир уста сенга, кут, Ҳақ неъмати каби, қамишдан бешик эмас, тўқийди тобут.