Тўқинади шишага пашша, унут чироқ тутар бежило...
* * *
Тўқинади шишага пашша, унут чироқ тутар бежило,
Гўдак Мусо саватда ухлар, қуруқ, илиқ энди Миср аро.
Ол саватдан ўғлингдек уни, кўз оч ва кир деразага боқ,
кахетин* нинг қуюқ шароби кўзалардан қуйилар узоқ.
Тўшак узра ётганда мавҳум сўз айтишни унутма зинҳор:
Барча дарахт айланилмаган; топталмаган қанча майса бор,
ҳали гўдак чоғингдек, қашшоқ уйда қай бир уста сенга, кут,
Ҳақ неъмати каби, қамишдан бешик эмас, тўқийди тобут.




