Чилдирманинг тирилиши
Сибирь шомонлари маросими
Чилдирмангга рус ароғин
қуйгил, сибир шомони.
Куйлаб юборсин гардиши,
таранг тортсин териси.
Куйлаб юборсин гардиши
қурбонлик дарахт бўлиб
Ўсганини тайгада ва
кутганин одамларнинг
Худо хоҳиши билан
уни кесиб олишин.
Чилдирмангга рус ароғин
қуйгил, сибир шомони.
Дарғазаб буғу янглиғ
сархуш куйлаб юборсин
Ўлим кўзига тик боқиб,
билмай ўлимдан сўнгги
ўз тийиқсиз оҳанглари,
куйида тириклигин.





