Шиллиққуртни оҳакли ин ичра солган ким...
* * *
Шиллиққуртни оҳакли ин ичра солган ким,
музлаётган сувга боқар ва
игнага ип беркитарми жим?
Бепушт нурга, ишқорли, сийм ёмғирга қараб
ёқмоқ учун шаҳидларга, жаннат сари ким
имтиёзли чипталарни айлаган талаб?
Бир дамлик кумуш бўлиб, лойқа сувга шайланиб,
саёз сувда ўйнайди балиқ
симоб соққасига айланиб.
Ўлмас балиқ қилтиғин кемирган одам шаксиз
ухлай ҳам олмас, зеро хавотирга солмайди
балиқ ўлими ҳаргиз.
Аҳмоқ бола, ухлаб қол, ўлминг пайпасла то,
агарда ким дурбиндан фойдаланса, атрофда
кўринмайди унга ҳеч вақо.
Майит олдида турмас, тирикни йўқламас ҳеч,
болани ҳам ранжитар,
қалби сўлғин эрта-кеч.
Сўқир ойнадан боқар, ой мушукдай ҳар онда
унинг қўлини ялар
мангу совуқ ҳижронда.





