Уйдан марказ томон бориш ҳожати...

* * * Уйдан марказ томон бориш ҳожати бўлмаган дам олиш, байрам кунидан ташқари Худонинг берган кунида чидаб бўлмайдиган чийиллашлару сирпанишлар, шовқин-суронлар билан темир йўл бўйлаб энг катта тезликда ер ости поезди Автозавод, Павелецк аро жойдан олиб ўтади мени, унда менга жуда яқин бўлмаган вазмин, оилали, ундайлар камёб улфатим, китобга ўч, ҳалол меҳнат билан бири асло икки бўлмаган Боря Гелибтерни (дуонгда ёд эт) Исо туғилгандан икки аср ўтиб олтинчи февралда бомба портлабон бўлакларга бўлиб ташлаган эди, жума куни эди, соат саккиздан ўтиб ўттиз икки дақиқа, тонгда тирбандликда ишга кетаётганди, шўрлик қирқ уч ёшга киришдан роса эллик тўрт кун бурун портлаш жойида бўлишин билмасди (бахтсиз тасодиф), шул қаҳрли қарғиш хаёлга келар: «Ким берган гар бундай мудҳиш буйруқни, била туриб содир этган бўлса ким, у дунё, бу дунё ором топмасин жасади гўр ҳамда иссиқ тўшакда Жазога йўлиқсин безовта руҳи!» — осий қул илоҳий ният сиридан ғофиллиги ҳақда тақдирга кўнган фикрлар, заминий мезонлар ила ўлчаб бўлмаслиги, бандаларнинг ҳам таваллуди, ҳаёт ҳамда мамоти Тангри қўлида, то У қайта чорлар бандасин қошига, деб: «Обод бўлсин меҳрим тушганларнинг икки дунёси!» — бор мавҳум тасаввур, гар Умумий иш ҳақда файласуф ҳақ бўлса, Маҳшарда тирилмоққа керак бўлса рақамлар шу ердан олинар ва донишманднинг Освенцим, ГУЛАГдан, қонли инқилоб, Хиросима, Бағдод, Нью-Йоркдан сўнг шеърият қай тарзда бўлади? — деган сўзига зид айтиш мумкин, ким билар, шу тарзда бўлиши керак, эҳтимол.