Сен унга: бироз кут, бош, чаккам оғрир...
* * *
Сен унга: бироз кут, бош, чаккам оғрир
саҳардан, қўрғошин қуйгандек оғир,
нега оғрир? Шунда кўзгуга боқиб:
афтимга не бўлди? — дейсан тутоқиб.
Сен унга: ўтади кунлар ўйноқлаб,
тонг эди — энди шом зулмати қўпди,
кўнгил эса эски ғалвир сингари
нега, айт? У сенга: хўш, нима бўпти?
Бегемот ўт кавшар, қара, дарёда
хунук тимсоҳ яшар, ҳайвонот боғи
бундан буткул рози, эшитяпсанми:
янграйди ит, мушук, қарға овози.
Осмон қатламлари менда бир тўкис,
менда — денгиз, дарё, тоғ, ўрмон қатор,
майса ичра чивин тенорда куйлар.
Молу матоҳингни кўрсат. Ниманг бор?




