Поп болалари
Ўлаётганда, инсон хаёлига биринчи бўлиб нима келади? Бу дунёдан кетаётганимизда сўнги бор нимани кўрамиз? Бундай кечада милтиллаб турган неон чироқлари бизга нималарни эслатади? Хўш, биз ўзи бундай дамда нималарни ўйлаймиз? Тўланмаган сув тўлови, колбаса, тузламали натюрморт каби бемаъни нарсаларни тасаввур қилмасак керак ҳар ҳолда, зерикарли ва ҳавойи нарсалар хаёлга урилмаса керак ҳойнаҳой...
Хўш, нима ҳавойи эмас?
Ибодатми? У биз учун яхшими?
Мана ибодатхона атрофида лакланган тобутда олиб кетилаётган бу мурда, қаймоқли тортга ўхшаш оқ тўрлар билан безатилганига қарамай, энди бунинг унга нима қизиғи бор, гарчи у сўнги бор болишда, жасади эса чойшаб остида ётибди, у кеча кечқурунги ваъздан кейин вафот этганди.
Ибодатхонани тутатқи билан айланиб ўтгач, ҳар бир черков аъзоси, шу жумладан унинг хотини ва болалари ҳам унга тутатқи тутунини пуфлагач, у доимо ваъз қилган жойдан олиб борилди. Бу кечагина шу ерда баланд овозда: «Келинглар Раббимизга осудалик ичра ибодат қилайлик!» деганидан сўнг, хорнинг мотамли овози: «Раббим, раҳм қил!» деб нидо берганида, чайқалганча бир муддатга қотиб қолди, сўнг оғир ва букланган олтин рангдаги хирқаси билан ерга қулади. Ибодат тўхтатилди, улар уни ҳушига келтиришга ҳаракат қилишди, тез ёрдам чақирилди, аммо барчаси беҳуда кетди: юрак хуружини олдини олиб бўлмади.
Ўша куни у ёлғиз ўзи ибодат маросимини ўтказаётганди. Энди эса унинг дафн маросимига бешта руҳоний йиғилишди: бари оқ-қора либосларда бўлиб, черков қўнғироқлари остида қийшанглаб, қоқиниб ваъзхонлик қилишарди. Уларга қулоқ тутганлар орасида мотам ҳукмрон.
Ташқарида қуёш порлайди, у бу жилвакор оқ-қора жирканч ранг ўйинларидан ақлдан озганга ўхшайди. Шимол осмони эса кўк шоҳи рангда, жонсиз мавжланди. Тошларнинг нотекис қабариқлари орасида сув ўтлар оралаб жилдирайди. Тобутнинг ёнида ёғоч табуреткалар қўйилган. Оқ соқолли руҳонийни ажин қоплаган қўллари титраб майит устига қизғиш тупроқ сепади. Ўлган одамнинг жонсиз қўллари шалвираб ётибди. Атрофдаги бошқа ҳеч нарса бу қадар жонсиз туюлмайди. Одамлар бир-бирини шу тариқа ҳаёт меҳваридан супуриб ташлаётгандек гўё. Мен майитнинг муздек юзига боқаман. Мен унинг юзига қўйилган пахта матони кўтариб, у билан видолашиш учун сўнгги бора унга қарасам бўладими, дея сўрайман.
— Йўқ, ундай қила олмайсиз, — рад этади руҳоний. — Худонинг олдига у шу ҳолатда кетади, шунинг учун унинг юзини энди одамлар кўриши мумкин эмас.
У совуқ бармоқлари устига мис хоч ва «Евангелий»га қўйганча менга буларни уқтирган бўлди.
Унинг қовоғидан чиллада ёққан қордек совуқ қараш ёғиларди.
Мен омадим келмаганини ҳис қилдим. Аммо мана шу поп Сретенскийнинг алмашиниб келадиган об-ҳаво каби олдинма-кетин туғилган иккита ўғли ва иккита қизи билан шу ерларда ўйнаб юрардим. Эндигина ўн икки ёшда эдим ўшанда. Биз бу ерга ҳар йили қишги таътилга ўтказиш учун келардик. Ибодатхонаси билан машҳур Вологда қишлоғидаги қорақарағайли ўрмон атрофида қурилган катта ёғоч уйда яшардик. Яраславдан Охапкинлар ҳам бу ерга келишганди: ота-она, икки ўғил ва бир қиз.
Биз кундузлари музлаган Шарженка дарёси соҳилларидаги қорли истеҳком ёнида қорбўрон ўйнаш билан андармон бўлардик.
Бу мўъжизавий истеҳком эски услубда бунёд этилган бўлиб, унинг кириш-чиқиш йўлакларида Сретенскийнинг болалари ўйнаб юрар, уларнинг тўнғичи ўсмир ёшдаги Никита ўзининг қўлларини алқаб олтин қўллар деб атарди. Иттифоқо, у ҳар қандай об-ҳавода ҳам кўз-кўзлаш учун қўлқопсиз юрар, қорбўрон ўйнаганимизда унинг қўллари гезариб кетарди. Биз ҳаммамиз раҳм қилиб қор тўпларини отишга унга тайёрлаб берардик.
Никита кейинчалик ҳайкалтарош бўлди(асосан қабристон бюстлар ишлади), яна у шкафлар ясарди, ичишни жуда яхши кўрарди, ўз ишига уста бўлгани боис буюртмаларининг саноғи узилмасди.
Унинг синглиси Дуся ҳам гуаш билан ажойиб фигураларни ўхшатиб чизарди. Унинг суратларида рицарлар музлаган дарё бўйини ишонч билан тинчгина қўриқлашарди, у яна олтин занжирли почта, қалқонлар, қиличлар, дубулғалар, бир хил қизил ва кўк кўзли, ҳамда қора, сариқ ва оч кулранг соқолли одамларни тасвирларди. Болалигидан расм чизиш билан шуғулланган Дуся-Евдокия узоқ бурят монастирига пиктограммалар чизишга жалб қилинганди. Шунингдек, у дарё бўйидаги истеҳкомга бўёқни аямасдан қип-қизил рангга бўяди, қалъа деворларида у чизган иккита шар узоқдан худди гумбазлардай кўринар, умуман унинг аралашувидан сўнг, бу ерлар ўзгача жозибали масканга айланганди.
Ўйинларимизда биз бу қадимий оиланинг авлодлари бўлган Сретенскийларни қалъанинг мудофаасига қўярдик. Ота томонидан биринчи аждодида руҳоний бўлган Охапкинлар ва мен қалъани эгаллаб олишга ҳаракат қилардик.
— Жангга! Рус шавкати учун! — хитоб қиларди Петюня, кичик Охапкинлар олдинга ўтиш учун ўзини душман пойига ташларди.
— Биз билан жанг қилинг, — қичқирарди улар хириллаб.
— Ё, Худойим, — Маша опа қатъият билан пахта ҳолвани эслатадиган шарфини ва кулгули алвон шапкасини тузатиб оларкан, астойдил йиғлаб юборарди.
Аммо у ҳар бир жангдан олдин жасорат билан ўзини қўлга олганча, бир дақиқадан сўнг қуролга айланадиган новдадан тутатқи сифатида фойдаланиб, уни атрофга таҳдидли силкитар: «Раббимизга осудалик ичра ибодат қилайлик!» дерди ва ўзига хос шундай полифония билан хорни тасвирлар, буни ғаройиб овозда ифода этарди.
Бу истеҳзо силқиган гапларда Лида Сретенский(у келажакда ўта фаол кўнгилли, тез-тез йўқолган одамларни топишга иштирок этадиган ходима сифатида танилди)нинг маҳорати акс этар, у ҳаммамизни ишонтирадиган даражага олиб бориб, умумий кулгига айланиб кетарди. Буни кўриб қолган катталар Петюняга қўшиб барчамизга дакки берарди.
— Ибодат ўйин эмас, нодон қиз, билмасмидинг? — онаси имкон қадар юмшоқ бўлишга интилиб, унинг кўзларига қаттиқ соғинч билан тикиларди, у маъюс ва розилик билан бошини тебратиб билмаслигини билдирар, бизда у ҳамон ўйин ўйнамаяптимикан деган ғулғула бош кўтарарди.
Петюняни черковга хизмат қилишини кутишарди, лекин у бошқа йўлдан кетди. У одамлар ўтадиган йўлларда гитара чаларди, бундан ғазабланган отаси бир куни уни чолғусини синдириб ташлади. Кейин Петюня фотографга айланди. У доимий равишда гўё бошпана тополмагандек дунё бўйлаб кезиб, ёввойи табиатни нажиб суратларда муҳрларди.
Поп Сретенскийлар оиласида Митрофаннинг қўрқмасдан руҳоний бўлади дейиш учун ҳамма асос бор эди. Мен эндиликда уни кўринишини яхши эслолмайман. Аммо айтишим мумкинки, унда нотиқлик руҳи уфурган ғамгин овоз бор эди, у чиройли ва силлиқ имо-ишоралар билан сўзларди. Митрофан, умуман олганда, ҳеч ким томонидан тақиқланмаган ваъзларни ўқишга рағбати бор эди.
— Азиз биродарлар ва опа-сингиллар! — бизнинг қўллаб-қувватлашимиз билан музли кўлмак узра қайғу билан ваъз бошларди у. — Келинг азизлар бизга нимани ўргатишларини ёдга олайлик. Мана сиз билан биз қўшнимиз. Биз ҳеч кимни қаттиқ уришимиз керак эмас. Ҳеч кимни бўғиб ўлдириш керак эмас. Ҳеч кимни юзига қор тўпи билан уриш керак эмас...
У қўрқувларни санаб бўлмасдан ҳар икки тарафдан қорбўрон ўйини бошланиб кетарди.
У ўз устида ишлади: у энди ҳақиқатан руҳонийга айланди, Вологда соборининг ректори бўлди, каттагина жамоани бошқара бошлади.
Мен ўйлардимки, оқишдан келган мўрт Тимоша Охапкин ҳам биз билан жанговор қорбўрон ўйинларини ўйнаган, у ҳам эҳтимол поп, балки роҳиб бўлар. Бироқ у қорни шу қадар оҳиста ғижимлаб қўрқоқлик билан улоқтирардики, улар мўлжалга етмасдан сочилиб кетарди, баъзан у қорбўрон вақтида нимадандир сеҳрлангандек, алланарсаларга тикилиб қотиб қоларди. Ҳеч шубҳасиз, у кейинчалик инсон анатомиясини яхши ўрганган, бу бола армияда хизмат қилди, кейин жарроҳ бўлди.
Поп қизлари қорбўрон курашларида ошпазлар тезлигида ўзларига қор ҳайкаллар бунёд этиб, ўзлари учун панагоҳ сифатида фойдаланишарди ва у ердан мен оғриқли ва аниқ зарбалар менга келиб текканидан азобланардим, лекин улар тезда этиклари билан қорда тиқилиб қоларди.
Бизнинг кучсиз армиямизда Маша менинг ёрдамчим эди, у диққатни жамлаб, йиртқич каби яширин ҳаяжон билан рақибга ҳужумга ўтарди. Мен қалъа дарвозаси олдида турган дев Никитани йиқитишга интилардим, уни қор билан мўлжалга олиб урганимда унинг буришган лаблари баттар бужмайиб ранги гезариб кетар ва бу менга қувонч бахш этарди. У чайқалганча оҳ, воҳ деб юборар ва жавоб зарбаси бериш учун қорга эгиларди. Маша бўйи етгач, ўз оиласидан ва собордан узоқлашди, Москвадан квартира ижарага олиб яшай бошлади, у ерда барда официант бўлиб ишлай бошлади. Мен бир марта у ишлайдиган барга борганман, менга дўстона бир кружка пиво қуйиб берганди у ўшанда. Кейин унинг Валаам оролига жўнаб кетганини эшитдим, у ерда бошланғич мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган.
Агар ҳаво совуқ бўлиб қорбобо ясаш ноқулай туғдирса ва қорбўрон ўйнаш ҳам маъқул келмаган пайтлар биз бир-биримизга яқин келиб бир-биримизни юзимизга қор шувардик. Рус қиши, Пикассонинг алдамчи тинчликсевар каптари каби бизни бронза тумшуғига кўтарганча қанотларини ажойиб тарзда қоққанча учиб юрарди... Биз ҳаммамиз бир-биримиздан сезиларли даражада фарқ қилардик. Поп болаларининг кийинишлари ҳам ўзгача эди. Ота-оналаримиз бизни нафақат ғайриоддий тақдирга, балки ғалати кийимларга ҳам маҳкум қилгандилар. Қўшни қишлоқдан биз билан ўйнашга келган болалар ранг-баранг синтетик кийимлар кийиб юришар, ҳатто улар биздан ақлли кўринишарди. Бизда эса қаттиқ озодалик бепарволик билан бирлашганди, буни дунёвий нарсаларга эътиборсизлик деб аташ мумкин. Биз руҳонийлар оиласида ўсган болалар жинсимиз қандай бўлишидан қатъий назар бир-бирларимизни кийиб катта бўлганмиз. Яланг қўл Никита қўй терисидан тикилган чопон ва этик киярди. Қизлар ҳам трикотаж кўйлаклари устидан қўй терили курткалар остида қолириарди. Петюнянинг қора свитерининг енглари бошқа рангда жўн ип билан қопланганди, ҳозир эслайман, ҳа, уни ранги кўк эди. У ёзувлари ва расмлари бор кийим киймасди. Лида эса қорбўронларда унга халақит қиладиган юбка кийишни умуман ёқтирмасди.
Мен отамнинг эндиликда марҳум дўсти томонидан бир пайтлар совға қилинган шлемни бошимга кийиб олардим.
— Бу мени ҳақиқий бош терим! Ҳар қандай совуққа кифоя, — дея мен онамни ҳайратга солардим.
— Бу нимаси яна, — ҳуштак чалиб сўрарди қишлоқ болалари мендан.
— Учувчиларнинг бош кийими!
Шунда майин рўмол ўраган Маша ўртага тушарди. У болаларга ачиниб, уларни ҳаётини сўраб, мавзудан уларни чалғитарди.
— Мени отам вафот этди, — дерди болалардан бири.
— Менинг отам эса тирик, — дерди бошқаси. — У ўзига муносиб иш қидирмоқда, лекин топиш қийин. Мен мусиқачи бўлишни хоҳлайман, мактабдан кейин тўгаракка бораяпман, у ерда ўз гуруҳимиз бор, мен клавиатурачиман. Уйдагилар эса чилангарга бор, тўғриси шу дейди.
— Мусиқа яхшироқ! — дейди Петюня.
Машада оддий инсонларни кўнглини осон ўқиш қобилияти бор, у уларга насиҳат беради:
— Ичмаслигинг керак, чекмаслигинг лозим, бирор мақсадга етишмоқчи бўлсанг, фақат яхши ўқишинг керак бўлади.
Лида эса уларни сўзларини бошқа ўзанга буради.
— Яқинда бу ерда якшанба мактаби очилади. Ибодатни ўрганганмисизлар? Сизлар якшанба куни черковга келишларингиз керак, отам сизларга энг яхши китобларни беради.
Менинг билишимча, Сретенскийлар уйда таълим олишган, Охапкинлар эса гимназияга боришган.
Хуллас озми-кўпми, биз ҳам черковга хизмат қилиш орқали худога хизмат қилганмиз. Биз у ерда ваъз ўқиганмиз, шунчаки, суҳбатлашганмиз, бизга яқинлашмоқчи бўлган қишлоқ болаларига бу борада муайян таъсир ўтказганмиз.
— Нима еяпсизлар? — сўраганди улардан бири бир чайналиб турганимиздан шубҳаланиб. — Менга ҳам бир луқма беринглар.
— Сен уни ея олмайсан, — деганди унга энг бақувватимиз бўлган Никита маъюс оҳангда.
У бизга кўз қисиб қўйди, қишлоқ болалари бизга ҳасад ва ҳурмат билан қарай бошлашди, гўё биз сеҳрли нарса еяётгандек эди, уларнинг наздида бамисоли биз сеҳргарларнинг болалари эдик...
Шунга қарамай биз ҳам уларга ҳасад қилардик деб бемалол айта оламан. Ҳа, биз улардан ва умуман тенгдошларимиздан ўзимизни ортда қолгандек ҳис қилардик. Улар телевизорни ўзлари ёқиб тамоша қилишарди, ярим тунда бериладиган беҳаё фильмларни кўришган «Сектор Газа» каби поп йўналишида сўкиниб қўшиқ айтадиган гуруҳларнинг кассеталарини тинглашганди. Биз эса қишлоқлик оналаримизнинг гапларидан ҳеч қачон чиқмаганмиз. Бировни қор тўпи ёки мушт билан урмаслик, дарахтларнинг яшиллигидан завқланиш, кучни бизга худо ато этганлиги, агар биз ёмон ишлар қилсак фаришталарни хафа бўлиши каби қарашларни бизни қулоқларимизга қуйишлари дунёвий танишларимизнинг бепарво таъналарига зид туйғу эди. Улар бунақа гапларни ҳазм қилолмасди. Аммо улар бизни қишки таътилларимиз тугаши билан биздан сўрайдиган бир илтимослари билан ўзларига боғлашарди. Бу сўз:
— Кетмангизлар! — деган калима эди.
Узоқ йиллар ўтгач, бир куни мен, Никита ва унинг аёли билан чой ичишга ўтирганимизда ташлаб кетган аёли олдига қайтиб келган эр ҳақида латифани эшитганимда, мен сюжетни қандайдир хиралигини ҳис қилдим ва ўшанда мактабда эшитган бошқа бир латифани эсладим.
— Эр хизмат сафаридан қайтади, — деб бошладим мен. — Хотини ва унинг ўйнаши уни ёлғон билан алдашади...
Попнинг боласи менга шундай ёмон кўз билан қарадики, мен дарҳол жим бўлдим. Умуман олганда, мен поп болалари ва қизларини кўп бор кузатишларим натижасида уларнинг қандайдир ёввойи ва бошқаларга ўхшамайдиган жиҳатларини илғаганман. Аслида улар баъзан бежилов, баъзан мағрур кўринса-да, бошқа болалардан фарқ қиладиган бу ғайриоддий болалар катталар орасида кўп вақт ўтказгани сабабли, эҳтимол, доимий тақводорлик назорати туфайли қандайдир кишанланган ва тортинчоқ бўлиб ўсарди. Ким билсин, эҳтимол улар, ҳар қандай дўзахни иштиёқ ила муҳокама қилишлари билан ўзлари учун тақиқланган нарсалар ўрнини тўлдиришгандир. Ҳозир эсимга тушди, бир гал Петюня машинада бахтсиз ҳодиса туфайли жароҳатланган одамлар ҳақида гапира туриб: «худди чумолилар каби» иборасини ишлатганди, Дуся эса ўлим тўшагида ётган кампирнинг сўнги лаҳзаларига ҳамроҳ бўлган руҳоний отасининг ёнида бўлганини эслаб: «бу кампирнинг ёноғи қуриб битган, жағларида тилла тишлари ярақлаб кўринарди» деб эслагандики, уларнинг бу даҳшатли суҳбатларида ўрта аср муболағаларини илғаб олиш қийин эмас эди.
Улар сизга очиқ-ойдин, ҳатто завқ билан ҳайвонлар, балиқлар, қушлар ҳақида таъсирли ҳикоятларни айтиб беришлари мумкин эди.
— «Биз уйда ёлғиз эдик, катталарсиз... Биз бир том остида яшардик» каби юрак ҳарорати қўшилган сўзлар билан бошланарди бу ҳикоялар. — Ҳаммомда ташқарига сув чиқадиган труба бор. Петюня у ерга бориб бирдан бақирди: — Қушлар! Келинглар бу ёққа худди ўрмондаги каби жўжа очган кичкина қуш болалари бор бу ерда.
Биз ҳаммамиз ўша ерга ёпириламиз. Жўжалар ўзини қувурга уради, уларнинг онаси бизга эътирозли қараб турарди.
Мен Тимошага айтдим:
— Жўжаларни қўлингга ол, фақат думи ва патларидан секинроқ ушла оғримасин.
Кейин мен бир қути олиб келдим, жўжаларни шуни ичига солдик. Момиқ, сариқ тумшуқчалар эди ҳаммаси. Биз уларни балконга олиб бордик, дарҳол онаси биз томонга учиб келди ва қутига уларни олдига тушди. Жўжалар эса чийиллашарди, шунда онаси уларга егулик олиб келгани учиб кетди. Мен кейинроқ энциклопедиядан топдим, булар — оқ жиблажибонлар эди. Хўш, нега оқ, деган савол туғилиши, табиий. Аслида табиатда улар кўп рангли — кулранг-қора-оқ аралашмаси бўлади, лекин уларни фанда оддийгина қилиб оқ деб айтишади.
Олтин жилосига ўралгандек нурли туюладиган бу каби ҳикоятлар, бу поп қизи учун одатий бир ҳол ҳисобланса-да, у мен учун Гюстав Доренинг Библия сюжетлари асосида ишланган иллюстрациялари каби менга ҳайратланарли туюлади.
— Мен уни ўлганини эшитдим, — деди Тимоша.
— Кимни? — сўрадим мен.
— Қўшни, — деди у оҳиста ва ноаниқ. — Ахир у одамлар олдига учиб келадиган бўлса, бу уларга ўлимдан дарак бермайдими?
— Алҳазар! — Митрофан бўғиқ воиз овози билан уни тўхтатди. — Нега бу ҳақда гапираяпсан?
У ҳар хил хурофатларга доим шундай қарши чиқарди.
— Қушлар яхши хабарчилар саналади, — уни қўллаб-қувватлади Лида. — Унутма, тўфон қайтганда биринчи бўлиб Нуҳ олдидан каптар учади.
— Биз ҳам бир куни сув тошқинидан ўламиз, — деди Маша. — Томи занглаган уй остида...
Бу ғайриоддий ишончни ҳаммамиз қабул қилиб, ўша лаҳзаларни гўё кутган ҳолда, даврада жимлик чўкади. Сретенскийлар ҳам, Охапкинлар ҳам туғиш, болаликдаги касалликлар, ақлли оқсоқоллар, мазали ва фойдали таомлар ҳақида кўп гаплашишарди. Поп оталаримиз эса турли хил черков ҳаракатлари, муносиб ва унчалик қадрли бўлмаган иерархиялар, узоқ Ватикан, ҳамма жойда тарқалиб улгурган мазҳаблар ва черковлар атрофида уймалашиб юрадиган йўлтўсарлар ҳақида хотиржам гаплашиб стаканларидаги дуо ўқилган сувни ичишни яхши кўрардилар.
— Ёнимга келинг, ҳаммани сиздан кўнгли тўқлигини эшитдим. Сиз келажакда поп бўласизми? — кенг гавдали, қалампирдек қизил юз, чўққисоқол руҳоний ота Василий Охапкин мендан бир гал тўғридан-тўғри бу ҳақда сўраганди.
— Хорда болалар билан куйлатмоқчимисиз? — тўғридан-тўғри уни мақсадига ишора қилдим.
— Ҳа, кучларимизни бирлаштирсак, сиз ҳам тан олиниб борардингиз.
— Сиз ўхшаган фирибгар бўлибми? Йўқ, хоҳламайман.
Улар мени тутиб қабристонга олиб боришганди ўшанда.
— Келинг, қабр қазишга ёрдам беринг, зора ақлингиз кирса. Хорда куйлашга нима дейсиз.
— Йўқ, — мен бош чайқайман.
— Бу сиз учун нотўғри бўлиб туюлиши мумкин, — орага қўшилади кал ва қизил юзли Сретенский ота. — аммо билингки, поплар учун ҳам кўп қулайликлар бор. Масалан, мен қаерда юрсам, биринчи бўлиб мен гапираман. Ҳа, тўғри, кўпроқ меҳрибонлик ҳақида гапираман. Балки бу сўз кимнингдир юрагига кириб қолар.
Кечқурунлари биз пирог билан, баъзан қўзиқорин, гоҳ карам билан чой ичардик. Шунда кимдир овоз чиқариб баъзи китобларни ҳамма учун ўқирди, булар — Аксаковнинг «Багров набирасининг болалиги», Лесковнинг «Сеҳрланган саргардон», Шмелевнинг «Худонинг юзи» каби китоблари бўларди. Кўпинча бу китобларни кейинчалик ихтиёрий равишда кўнгилли бўлган, тиришқоқ ва ибратли ҳаёт кечирган Лида ўқирди.
Митрофан ҳам онасининг талабига биноан ритмик имо-ишоралар билан нафас олмасдан жуда таъсирли ўқирди:
Заҳарли илоннинг чақиши,
Муз қотган оғзимда сўзлар ихраши
Мен қайга борарман қонли қўл билан...
У «муз қотган» сўзи ўрнига «музлаб қолган» деди, гўё тиш шифокори оғриқ тишини олишдан олдин совуқ уколдан уриб, оғзини музлатиб, қотириб қўйгандек гўё.
Баъзида эса чойдан кейин Дуся электр пианинода Чайковский ёки Свиридовдан куй чалар, лекин одатда у буни биз учун эмас, ёлғиз ўзи машқ қилиш учун чаларди. Ҳеч ким халақит бермаслиги учун у қулоқчинларини тақиб олар, унинг хонасидан узоқ вақт эҳтиросли мусиқа садолари янграб турарди. Маша эса куйлашни яхши кўрарди. Нозик сиқилинч ила қаддини ғоз қилганча текис ва равон куйларди у. Унинг кўзларида бундай кезлар ҳайрат ёшлари жилва қиларди. Сочлари қошлари ва бурнида тушиб унга халал берарди. Мен уни байрамларда икки марта қўшиқ куйлаганини кўрдим. Музлаган қор парчаси каби қулоққа сирғалиб кирадиган содда ва қувонч тўла бу халқ қўшиғини биринчи маротаба у қариндоши куйлаганида эшитган, шундан сўнг, унда бу қўшиқни айтишга рағбати уйғонган, у бу қўшиқни ҳар икки гал куйлаганда ҳам нақоратларда биз унга жўр бўлиб ёрдам бергандик.
Оҳ бу йўл бунча узун,
Қайга элтар бизни фузун...
Русалимга борадирлар жим,
Фаришталар ҳамроҳдир балким...
Ассалому алайкум!
Фаришталар ҳамроҳдир балким...
Эрувчанлик пайтлари биз қишлоқ аҳли билан бутун кунни қувноқликда ўтказардик, кейин оёғимиздан оёқ, белимиздан бел қолмасди.
Кейин аёз юмшаганидан фойдаланиб челакларда муз ёриғидан сув олардик. Бу жуда хавфли эди, худо кўрсатмасин, чайқалиб, йиқилиб тушсанг борми, нақ асфаласофинга равона бўласан. Шунинг учун биз бу хавфли туйнукка ниҳоятда эҳтиёткорлик ва қўрқинч билан яқинлашардик. Одатда Никита сув бўйига тушишга жаллоддай чаққонлик билан зинапоялар ётқизар ва тик қияликлардан тушиб эҳтиёткорлик билан бизга сув олиб берарди. Челак кетидан челак унга узатилаверар, у ёрдамдан чарчамасди. Кунлар қисқа, тез қоронғу тушарди. Биз муштларимизни силкитганча «тош-қоғоз-қайчи» ўйинларини ўйнардик, бошқа нима ҳам қилардик, чанада учамиз десангиз чаналар бизда камёб бўлган. Шундай ўйин билан банд бўлиб бир гал йиғи овозини эшитмай қолдик. Не кўз билан кўрайликки, ўша биз сув оладиган ўпқонга кимдир тушиб кетганди. Шу ўртадаги ҳамма қишлоқ болалари ёрдамга шошилди. Соҳил бўйлаб югуриб борганимда шом қоронғусида у ердан бир қора нарсани ушлаб олган чаққон Митрофанни ва уни куч билан тортиб олаётган Никитани кўрдим. Улар йиғлаб, фарёд чекаётган Лидани тешикдан тортиб олишганди. Кейин уни уйга олиб кета бошлашди. Лиданинг узун нам юбкаси оёқларига ўралиб сув парисининг думига ўхшаб мисоли сирпанчиқ балиқ тарозилари сингари музлаб қолганди.
Бу воқеа байрамни қолган қисмини бузди, ҳатто тепалик пойгалари ўз сеҳри ва жўшқинлигини йўқотди. Лида кутилганидек, йўтал ва иситма билан касал бўлиб қолди. Черковда у учун шукрона ва шифо тилаб ибодат хизмати ўтказилди, биз ҳам шу воқеадан кейин анча қуюлдик, гўё тавба қилгандек ибодатхонада оёқ учида юрардик, ҳамма нарсага сезгир ва ҳушёр бўлиб қолгандик, завқ туйғусини эса, энди бутунлай йўқотгандик.
Орадан йигирма беш йил ўтгач, мен тақдир тақозоси билан бир дафн маросимига бордим, менга қўнғироқ қилиб айтишди. Мен «Медведково» метро бекатидан автобусда ўтириб тун бўйи юрдим. Ухлай олмадим, миямда ўтган хотиралар тиғиз айланарди. Мен Сретенскийлар ва Охапкинлар ўртасида яқин дўстлик борлигини билмасдим, тасодифан улар ўртасига тушиб қолгандим. Москвада отам хизмат қилган черковлар туфайли бу оилалар билан таниш бўлгандим. Таъзияда ҳам уларни биргалигини кўриб, кўнглим алланечук бўлиб кетди. Мен ҳам бу поплар дунёси билан бир оила каби боғланиб кетганлигимни шунда илк бора тушуниб етдим. Шунда мени нимадир ҳамма нарсадан воз кечишга, атрофдаги дунё билан хайрлашишга ундади. Йўлда борарканман, ойнадан қоронғу дунёга қарадим, унда ўзимни хавотирли юзимни кўрдим, далалар, ўрмонлар эриб ғойиб бўлганда тонг ҳам отиб қолганди. Мен адашган ўғилдек, йиллар давомида бир пайтлар болалигим ўтган таниш кўчалар ва черков остонасини кўрдим. Ахир энди биз ўзгарганмиз, ҳаётимиз бошқа, аммо билдимки, қанчалик ўзгармайлик, бу нафаси бизга сингиб кетган дунёни ҳеч қачон унутиб кетолмас эканмиз. Бу бизнинг марҳаматимиз ва лаънатимиз, бу бизни васвасага соладиган жинлар ва фаришталар дунёси, бу ўз кулгули ва даҳшатли ҳақиқатлари бор бўлган маскан. Биз шу ерда одоб-ахлоқни, ўзгармас характерни жисмимизда жо айладик. Шу боис бизда унга нисбатан ҳаётий ва соф, ғалати ва қадимий туйғулар жўш уради, қалбимизнинг қатларида унга хизмат қилиш ва у учун қурбон бўлиш ҳислари тўлиб-тошади. Алалхусус, мен мотам маросимига етиб келганимда менда шундай туйғулар жўш урарди. Ичкарида дод солаётган, фарёд ураётган, йиғлаётган аёллар ва қўрқиб кетган болаларни кўрганимда ўлмаслик ва улуғворлик ҳақидаги ҳислар кўнглимдан ғойиб бўлди. Марҳумни сўнги йўлга кузатиш олдидан йиғилган яқинлар, уни сўнгги маротаба кўриб қолиш учун интиларкан, черков қўнғироқлари вақт бўлганини билдиргандек чалингани эшитилди. Мен хотиржам ва бироз ҳайронлик билан, оёқ остида ётган эски печкаларга бир неча бор қоқилиб, кимлар билан бош ирғаб, силкитиб, жимгина сўрашдим. Мотам маросимига ҳамма ҳам кела олмаганди. Мен учта ёш поп ва иккита ўрта ёшли руҳонийлар ортидан юрдим, вафот этган одам уларнинг бахтсиз шўрпешона отаси эди. Оқ арқонли тобутни уларга ерга туширишди ва уни тезда кўма бошлашди. Унинг қабри устига пластина хочни ўрнатишди, хоч қуёшда олтин рангда товланарди.
Вафот этган одам менинг қадрдоним Митрофан Сретенский эди. Унинг яшаган йиллари 1981—2017 йиллар. Маша маросимда мени кўрганда, қора кўйлак ва қора шарфда менга яқинлашди, мен унинг сарғайган ғамли нигоҳини кўрдим. Биз бир-биримиз билан дўстона қучоқлашиб кўришганча жим бўлиб қолдик...