излаштириб бўладиган асил кутубхона...

* * * излаштириб бўладиган асил кутубхона, электронмас, умумий, гутенбергники эса ўзимники — руҳ вазни бор: бекорга «кўрсат, не ўқисанг, кимлигингни айтиб бераман» — демас ҳеч кимса; ҳақиқий кутубхона, излаб кўрилса надир, батартиб варақланган, қалам-ла белгиланган, уни ҳадя қилганнинг сиёҳли инскрипт туширилган ва ҳатто — омадига биноан — муаллиф дастхати бор китобни топса бўлар; лек китоб овлаш ўзи сирлилиги нодирроқ: ва ўйлайсан, шу йўсинда кимдир сени ҳам балки топар, четларига белги қўйилган ва токчада туриб қолган жилдинг устидан чангни пуфлаб, ажи-бужи ёзувларингни ўқиш учун тиришади, сўнг бор матнингни — бу исталган муаллиф ва шоирнинг қалбин яширинча иситувчи ягона сурур, ва ҳар икки тарафнинг ҳам кўп йиллик, балки бемаъни бир меҳнатига мукофот эрур ва пинҳона ҳаммуаллиф ҳам тарафдоринг ҳақида ўйлайсан: хўп, сенга нимаси қийин — тўп-тўп китоб уюмидан мени ҳам нохос топиб олиб, эй оғайни, танҳолигимдан, қуриб қолган жилдимдан ва тўкилиб кетган уюм-уюм вароқлардан мени эт халос, топиб олгин, иним, чангин пуфлаб ташла тез, ўқи, энди тин олган қўл битигин у кез — мана, кўришдик ҳам, дейсан унга ва муҳими: сенга ёт нарсани очиш, ўқиш ёт нарсада ўзингникини, қолганлари унча муҳиммас: адад, нашр, номаълумлик, шараф — бекор, мен сенга айтсам: ўқиб, столга қўй ва раҳмат айтиб унутишинг мумкин эди бемалол ва унутмаганинг учун ташаккур...