Аждодларнинг китоб омборларидан...

* * * Аждодларнинг китоб омборларидан чиққан аччиқ ўтли чўллар китоби, Ўтовдан топилган турли архивлар — пинҳоний битикли, ажойиб бир мулк — Чириб нобуд бўлган буларнинг бари қора далаларда, шошмай оққувчи Доннинг атрофида, рус, мордов, ана, борингки, мўғуллар жангчиларининг Суяклари ила кетган қоришиб. Аммо униб чиқди куйловчи дарахт ўлим даласидан, чириндиларнинг Устидан ғалаба қозонди гуллаб.