Эгилади алвон чинорлар, ёрилган тис кирар кўк рангга...
* * *
Эгилади алвон чинорлар, ёрилган тис* кирар кўк рангга,
Оқ қайинлар тўлиб-тошгандир, ёруғликдан музлаган бари.
Бундан ўзга ҳеч вақо йўқдир... фақат сен бор... жимлик бор, фақат
Бордир ойнинг дўппайган ҳамда кўланкали, пушти пайлари.
Жўка-жўка дарчада совуқ, ўлакса-ла таратасан ҳид,
Маржон-маржон муз қотиб кетган малафейсан — анқир уфунат.
Бундан ўзга ҳеч вақо йўқдир... фақат шамол... зулмат бор, дарахт
Танасининг ғижирлашлари... фақат сен бор... фақат сукунат...
Мен довул таг-томири билан чириган ва сукут нафаси
Сўзин бўлган, муаллақ турган томонлардан нигоҳни узиб
Қирғоқдаги қайиқ тубида дойра чалгум, эгик сояда
Шишаларни айланиб, сўнгги печ тарафга кетарман сузиб...