Хотир узилган жойда бошланар эски фильм...
* * *
Хотир узилган жойда бошланар эски фильм,
эски мусиқаларнинг аллақандай тинғири.
Ифодалаш мушкулдир, настарин ифорини
қандайин таратарди боғда баҳор ёмғири.
Трамвай чиқиш, тушиш, юриш Сталиндан қолган
арк томон: бари аввал қандай бўлса, шундайдир.
Бунда қўлимдан тутган, унда кўтарган қўлга,
кино қўярди очиқ, ёзги кинотеатр.
Худди ўша ҳисларни намойиш этган санъат
мана шу боғ ҳақида, қўлдаги бола ҳақда.
Ва хира ёритилган ўтмишнинг чексизлиги
қанот ёзишга ҳалал беради келажакда.
Қўмсаш ё девоналик, ёки мастлик ортидан
қарағайлар устида, парвоз ғилдирагида
осмонга чиқса бўлар, бироқ бўлмайди англаб:
уруш бўлганми ўзи, ёки бўлмаганмиди.
Бузуқ радиокарнай чалар ғалаба куйин,
гўдак онаси билан, бари оқ-қора рангда.
Яшабман қанча узоқ, қандайин чидабман мен
бу қалб зарби, кўзёшга, акси бўлса ҳам ҳатто.




