Миллион йиллар оқиб келди у тубсизликдан...
* * *
Миллион йиллар оқиб келди у тубсизликдан,
қолиб кетмоққа бунда, қорачўғим тубида —
юлдузда, аллақачон нурлари сўниб битган...
Нега энди қўрқиш ё ҳайрона қолиш керак —
шундай-ку бизгача ҳам: шоир, сен ҳам шундайсан!
Кўзларни қамаштирар ёруғ чироқлар тунги,
қатъий васиятлари барча одиссейларнинг...
Лек бизнинг осмонларда бунақа юлдуз йўқ-ку
кўрингувчи ҳаттоки абираларимизга,
мангу тирик ва мангу салом йўллаб тургувчи.




