Миллион йиллар оқиб келди у тубсизликдан...

* * * Миллион йиллар оқиб келди у тубсизликдан, қолиб кетмоққа бунда, қорачўғим тубида — юлдузда, аллақачон нурлари сўниб битган... Нега энди қўрқиш ё ҳайрона қолиш керак — шундай-ку бизгача ҳам: шоир, сен ҳам шундайсан! Кўзларни қамаштирар ёруғ чироқлар тунги, қатъий васиятлари барча одиссейларнинг... Лек бизнинг осмонларда бунақа юлдуз йўқ-ку кўрингувчи ҳаттоки абираларимизга, мангу тирик ва мангу салом йўллаб тургувчи.